15:14 / 04.08.2023
261

Компьютерда ишлаш саломатлигингизга зарар етказаётганини англатувчи симптомлар

Фото: Marie Claire

Бош оғриғи асаб тизимининг энг кенг тарқалган касалликларидан бири бўлиб, дунё аҳолисининг 48,9 фоизини ташкил қилади. Бош оғриғининг 150 дан ортиқ турлари мавжуд. Улар иккита асосий тоифага бўлинади: асосий ва иккиламчи. Пандемиядан кейин аксарият одамлар уйдан ишлашни бошлади ва бунинг учун электрон воситалардан фойдаланиб келмоқда. Натижада киберкасаллик деб аталадиган вестибуляр кўз дисфункцияси (ички қулоқ ва кўзлар) билан бирламчи бош оғриғи кўпчиликда кузатилаётгани маълум бўлди, деб ёзади Marie Claire.

Кибернетик касаллик компьютер, телефон ва планшет экранлари олдида узоқ вақт ўтказадиган, шунингдек, виртуал қурилмалар билан ўзаро алоқада бўлган одамларга таъсир қилади. Ушбу касалликнинг белгилари учта тоифага бўлинади: кўнгил айниши, кўз муаммолари ва умумий ҳолсизлик. Киберкасаллик денгиз касаллигига ўхшайди. Беморлар техникадан фойдаланганда кўнгил айниши, терлаш, бош айланиши, бош оғриғи ва кўзнинг зўриқишини ҳис қилади.

Тадқиқотчининг сўзларига кўра, организм ҳаракатсиз турганини билса-ю, лекин кўзлар виртуал оламда айланиб юрган экрандаги персонажларни кўрса ёки тасвирлар тез-тез ўзгариб турса, ҳис-туйғулар чалкашиб кетади. Бу бош айланиши ва кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, компьютерда жуда кўп вақт сарфланаётганини кўрсатадиган ва шифокорга дарҳол ташриф буюришни талаб қиладиган бошқа бир қатор аломатлар ҳам мавжуд.

Кўзларнинг ҳаддан ташқари зўриқиши

Киберкасаллик кўзнинг зўриқиши ва кўк нур туфайли бош оғриғининг кучайиши билан таснифланади. Илгари енгил бош оғриғидан азият чеккан одамлар унинг интенсивлиги ошишини сезишлари мумкин. Биринчи қадам — экран вақтини чеклаш ва ишдан тез-тез танаффус қилиш. Бунинг учун кўз машқлари ёки гаджетлардан фойдаланмасдан атиги 10-15 дақиқа дам олиш керак.

Икки нусхада кўриш

Компьютерда соатлаб ўтирадиган кўплаб одамлар икки нусхада кўриш ҳақида гапиради. Бундай ҳолатда соғлиққа ишонч ҳосил қилиш учун, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Бунда намлантирувчи кўз томчилари симптомларни бартараф этишга ёрдам беради. Шунингдек, чарчаган кўзлар учун совуқ компресслардан фойдаланиш ва ҳар ярим соатда танаффус қилиш ва кўк нурни тўсадиган кўзойнак тақиш мумкин.

Пулснинг тезлашуви

Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кибернетик касаллик юрак уриш тезлигининг ўзгаришига, тери терморегуляцияси қон томирлари тонусига ва реакция вақтининг ошишига олиб келади. Кибернетик касаллик тажрибаси давомида мия қон оқимининг ўзгариши аниқланиши мумкин. Бу, аслида, компьютер ва бошқа гаджетлардан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган юрак уришининг тезлашишига олиб келади.

Бош айланиши ёки кўнгил айниши

Бош айланиши ва вертиго вестибуляр мувозанат бузилишининг аломатларидир. Агар тез-тез танаффуслар ёрдам бермаса, кўзлар ва ички қулоқларни даволаш учун терапия зарурлигини аниқлашда шифокорга мурожаат қилиш керак. Аломатларни бартараф этиш учун дори керак бўлиши мумкин, бу мутахассис томонидан белгиланади.

Мелатонин етишмовчилиги

Инсон организмидаги биологик жараёнлар, уйқу режимини тартибга солишда мелатонин деб аталадиган гормон яратилган. Ёруғлик ва қоронғилик Ернинг 24 соатлик айланиши натижасида юзага келади. Кўзлар кўк нурни кўрганида, мелатонин ишлаб чиқариш камаяди, бу эса организмнинг уйғонишига ва тетиклашишга олиб келади. Смартфонлар ва кўк рангли ёруғлик чиқарадиган виртуал дисплейлар ихтироси организмда мелатонин ишлаб чиқаришни камайтиради. Ёруғлик бўлмаса, мелатонин ишлаб чиқариш тикланади ва чарчоқ туфайли уйқуга кетиш осонлашади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Компьютерда ишлаш саломатлигингизга зарар етказаётганини англатувчи симптомлар