06:31 / 19.08.2023
479

Олимлар юрак хасталиклари хавфини камайтирувчи олтита маҳсулотни маълум қилишди

Олимлар юрак хасталиклари хавфини камайтирувчи олтита маҳсулотни маълум қилишди

Фото: Getty Images

Канаданинг Макмастер университети томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, олтита маҳсулотга бой парҳез юрак фаолиятини яхшилайди ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Тадқиқот Европа кардиология ассоциациясининг European Heart Journal нашрида чоп этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2019 йилда юрак-қон томир касалликлари туфайли 18 миллион киши вафот этган. Бу дунёдаги барча ўлимларнинг 32 фоизини ташкил қилади. Уларнинг 85 фоизи юрак хуружи ва инсульт билан боғлиқ.

Ушбу касалликнинг асосий сабаблари чекиш, ичиш, нотўғри овқатланиш, холестериннинг юқори миқдори, ортиқча вазн ва жисмоний фаолиятнинг сустлиги.

Тадқиқотчилар 80 та мамлакатдан 245 минг кишини кузатишди. Аниқланишича, рациони мева, сабзавот, дуккаклилар, ёнғоқлар, балиқ ва қаймоқли сутдан иборат бўлган одамларда юрак-қон томир касалликлари ва ўлим хавфи бундай маҳсулотларни етарлича истеъмол қилмайдиган одамларга қараганда анча паст бўлади.

Қайд қилинишича, тўғри овқатланган одамларда ўлим хавфи 30 фоизга, юрак-қон томир касалликлари хавфи 18 фоизга, миокард инфаркти 14 фоизга, инсульт хавфи 19 фоизга камайган.

Олимлар ҳафталик рационга 2-3 порция мева, 2-3 порция сабзавот, 3-4 порция дуккаклилар, 7 порция ёнғоқ, 2-3 порция балиқ ва 14 порция қаймоқли сут маҳсулотларини киритишни тавсия қилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар юрак хасталиклари хавфини камайтирувчи олтита маҳсулотни маълум қилишди