18:23 / 13.09.2023
148

Кузда авж оладиган касалликлар: Улардан қандай ҳимояланиш мумкин?

Фото: Yandex

Ёмғирли кунлар, қуёшсиз осмон, совуқ хоналар – олдинда эса узундан узун қиш. Куз фаслида нафақат руҳиятда тушкунлик пайдо бўлади, балки организм ҳам касалланишга мойил бўлиб қолади. Лекин бунинг олдини олиш чоралари бор, масалан, D витамин даражасини назорат қилиш керак, турли нарсалардан завқланиш ҳамда сайр қилиш мавсум касаллигидан сақланишга ёрдам беради.

Тушкунлик ва дилхунлик туйғуси

Кузги ғамгинлик бошландими? Кайфият яхши эмасми? Қувват, фикрлар барчаси тушкунлик ортидан нолга тушдими? Буларнинг ҳаммаси D витамин етишмовчилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мутахассислар фикрига кўра, тадқиқотларнинг бирида организмнинг D витамин даражаси паст бўлган одамлар етарлича қуёш нурига тўйинганларга нисбатан тушкунликка тушиш эҳтимоли 10 баравар кўп эканлиги аниқланди.

Ортиқча вазн

Қуёш нурлари танада зарур бўлган озуқавий азот оксидини ишлаб чиқаришга ёрдам беради, бу модда алмашинуви жараёнини узликсиз ишлашига ёрдам беради ва ортиқча овқатланишнинг олдини олади. Тадқиқот натижаларига кўра, ултрабинафша нурлар таъсирида вазн ортиб боришини секинлаштириш ва қандли диабетнинг олдини олиш мумкинлиги маълум бўлди.

Саратон ва юрак касалликлари хавфининг ортиши

Уй шароитида қанча кўп вақт ўтказилса, кўкрак бези, простата бези саратони, юрак-қон томир касалликларига чалиниш хавфи шунчалик юқори бўлади. Масалан, Гарвард жамоат саломатлиги мактаби томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасида қуёш нурлари етишмаслиги туфайли D витамини кам бўлган одамларда юрак хасталиги икки баравар юқори бўлиши тасдиқланди. Олдини олиш учун эса кунига камида 15 дақиқа пиёда юриш, қуёш нури етарли бўлмаса-да, D витаминига бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Суяк оғриғи

Артрозни эслатувчи суяк ва мушаклар оғриғи қуёш нури ва D витамин етишмаслиги туфайли пайдо бўлиши мумкин. Чунки  қуёш нури коллаген ва калсийни тўғри тақсимлаш учун зарур. Шу сабабли куз ва қишда, қуёшсиз кунларда қариялар суяк ёки мушакларда қаттиқ оғриқ сезади.

Уйқунинг бетартиблиги

Агар кун давомида қуёш нури керагича қабул қилинмаса, кечаси ухлаш қийинроқ кечади. Шунингдек, кўп вақтни сунъий ёруғлик остида ёки компьютерда ишлаш ритмларни жиддий равишда бузиши ва уйқусизлик ривожланишига олиб келиши мумкин.

Терлашнинг кўпайиши

Маълумки, куз фасли жуда кўп терлашга сабаб бўладиган иссиқ мавсум эмас. Аммо D витамини етишмовчилиги, айниқса, бошнинг кучли терлашига олиб келади. Бу ҳолат тана ҳарорати нормал ва стресс бўлмаган пайтда ҳам юз беради. Шунинг учун ҳам терлаш аломати тез-тез кузатилаётган бўлса, D витамин билан боғлиқ муаммони бартараф қилиш вақти келди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кузда авж оладиган касалликлар: Улардан қандай ҳимояланиш мумкин?