Ҳатто кичик қадоқ ёки нотўғри олинган тирноқ ҳам узоқ вақт давомида сизнинг кайфиятингиз ва хотиржам юришингизга таъсир қилиши мумкин. Оёқларингиз ва тўпиқларингизни соғлом сақлаш учун мушак-скелет тизими мутахассисларининг кундалик ҳаётда амал қилиш керак бўлган тавсияларига риоя қилинг.
Ортопедлар ҳар куни беморларнинг оёқларига бепарво муносабати оқибатларига дуч келишади. Шифокорлар оёқларни соғлом сақлаш учун айрим ишларни қилмасликни маслаҳат беради.
Мустақил даволанманг
Ҳар қандай ҳолатда ҳам мустақил даволанишга ҳаракат қилманг. Унутманг: фақат шифокор ташхис қўйиши ва даволанишни буюриши мумкин.
Асосий пойабзал сифатида резинадан қилинган, оёғингиз тиқилиб қоладиган шиппак кийманг
Бу пойабзал ўзгача кўриниши ва ҳар қандай об-ҳаво шароитига тайёр бўлишнинг ажойиб усули каби кўриниши мумкин, бироқ ортопедия бўйича мутахассис доктор Эбони Винсент резина пойабзал фақат томорқада ёки пляжда кийиш учун мос эканлиги ҳақида огоҳлантиради. Унда узоқ вақт юриш оёқлар билан боғлиқ муаммоларга олиб келади ва ҳатто бош оғриғи ва бел оғриғига олиб келиши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, сўнгги услубдаги резина оёқ кийимлар ва улар ишлаб чиқарилган материал узоқ вақт кийишга мўлжалланмаган.
Доимий равишда пошнали пойабзал кийманг
Махсус ҳолатларда чиройли ва баланд пошнали пойабзал кийиш мутлақо нормал, аммо модерация жуда муҳим. Доимий равишда, узоқ вақт давомида пошнали пойабзал кийиш оёқларнинг қийшайишига, шиш пайдо бўлишига, оёқ бармоқларининг деформациясига ва оёқдаги бириктирувчи тўқима вазифасини бажарувчи плантар фасциясининг яллиғланишига олиб келиши мумкин.
Агар оёғингизда такрорий оғриқлар пайдо бўлса, вена касалликлари бўйича мутахассис, ортопед Жейсон Голд 80 фоиз ҳолларда оёқларга зарар етказмайдиган пойабзал кийишни ва юпқа пошнали туфлиларни эмас, балки платформани танлашни тавсия қилади.
Пахтали пайпоқларни кийманг
Табиий матолар яхши, бироқ пайпоқ ҳақида гап кетганда, синтетик материаллар қўшилган ёки бутунлай улардан тайёрланганларини танлашингиз керак. Пахта мато намликни ёмонроқ ўтказади ва қадоқларни келтириб чиқариши ёки оёқ, тирноқдаги замбуруғларни қўзғатиши мумкин.
Югуриш учун мўлжалланмаган пойабзал да югурманг
Кундалик тартибингизга кўпроқ ҳаракат қўшиш орқали соғлиғингизни яхшилаш истаги оёқларингиз ва тиззаларингизга зарар етказиши мумкин. Ҳар хил спорт турлари учун мўлжалланган пойабзал ларни алмаштириб кийиш мумкин эмас, масалан, теннис пойабзал ида югурманг ёки кортга югуриш пойабзал и билан борманг.
Ортопед Жей Спектор югуриш пойабзал ингизни ҳар олти-саккиз ойда бир марта алмаштиришни тавсия қилади ва агар оёқларингиз, сонларингиз ёки белингизда оғриқ сезсангиз, оёқ кийимларни янгиси билан алмаштиришни унутманг.
Бундан ташқари, таги текис бўлган пойабзал ларни танламаслигингиз керак (унда товон котарилмайди, бармоқлар билан бир хил даражада бўлади).
Спорт залига ёки меҳмонхонага ялангоёқ борманг
Нам хоналарда замбуруғ пайдо бўлиши, тўпиқ яллиғланиши юзага келиши, ёки вирусни юқтириш эҳтимоли юқори. Улар катта ўлчамгача етиб бориши ва юришга халақит бериши мумкин, бу каби оёқ касалликларини даволаш жуда қийин.
Ҳар доим пойабзал боғичларини боғлаб юринг
Бу ишни болаларингизга ўргатинг. Боғланмаган ҳолда қолдирилган тўрли пойабзал лар ҳақиқатан ҳам хавфли ҳисобланади. Оёқнинг қўллаб-қувватловчи функцияси пасаяди ва оёқ билагининг шикастланиш эҳтимоли ортади. Бу оёқ товони кичик ҳажмга эга бўлган инсонлар учун жуда муҳим ҳисобланади.