21:52 / 18.09.2023
717

Саримсоқ пиёз даволай оладиган касалликлар

Фото: Yandex

Саримсоқ пиёз — соғлик учун энг фойдали сабзавотдир. Ҳар қандай таомга ўзгача таъм беради. Бундан ташқари, шамоллашнинг олдини олади. Шунингдек, саримсоқ пиёзнинг бир неча касалликларни енгишда энг самарали табиий восита эканлиги ҳақида “Домашний очаг” қизиқарли материал тайёрлади. 

Юқори холестерин

Саримсоқ таркибида кучли аллицин антиоксиданти мавжуд. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саримсоқ пиёзни мунтазам истеъмол қилиш қондаги холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, қон босими ва қондаги шакар миқдорини бир меъёрда сақлайди.

Кариес ва милк касалликлари

Саримсоқнинг ҳиди сабаб уни кўпчилик хоҳламайди. Аммо унинг таркибидаги кучли антибактериал хусусият тишга юқадиган бактерияларга қарши курашишга ёрдам беради. Турли тиш ва милк касалликларининг олдини олади. Бир икки дона саримсоқни майдалаб, илиқ сувга қўшиб, ҳосил бўлган экстракт билан оғиз чайилади. Буни кечқурун ухлашдан олдин қилиш керак.

Экзема ва замбуруғ инфекцияси

Саримсоқ нафақат антибактериал, балки экзема ва микоз инфекциясига қарши курашда ҳам самарали хусусиятга эга. Тўғралган саримсоқни сув билан суюлтириб, (куйган тери учун бўлмайди) зарарланган жойга сурца, тузалишга анча ёрдам беради.

Соч тўкилиши

Сочлар соғлиғи ва мустаҳкамлиги учун пиёз шарбатининг фойдалари ҳақида кўпчилик билади. Аммо унинг “қариндоши” саримсоқ ундан кўра яхшироқ натижа кўрсатади. Соч тўкилишининг олдини олиш ва ҳатто даволаш учун саримсоқ экстракти соч илдизларига суртилади. Шунингдек, соч учун ишлатиладиган ёғга озгина майдаланган саримсоқ қўшиш ва бошни массаж қилиш ҳам соч, ҳам мия учун жуда фойдалидир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Саримсоқ пиёз даволай оладиган касалликлар