Уйқу билан боғлиқ муаммолар фақатгина кайфият ва иш самарадорлигига таъсир қилмай қолмайди. Кўплаб тадқиқотларда доимий равишда тиниқиб ухламаслик саломатлик билан бирга ҳаёт давомийлигига ҳам салбий таъсир қилиши аниқланган
Реакция билдириш билан боғлиқ муаммо
Одам қанча кам ухласа, диққат қилиши ва эътиборини жамлаши шунча қийин бўлади. Шу билан бирга нотўғри қарор қабул қилиш эҳтимоли ҳам кўпаяди. Уйқу меъёрда бўлмаса, машина ҳайдаш, куч сарфланадиган спорт машқлари ва яхши реакция талаб қиладиган бошқа ишларни кечга қолдирган яхши.
Хотира сусаяди
Кечаси билан ухламасдан имтиҳон ёки муҳим чиқишга тайёргарлик кўрганлар кутилгандек ижобий натижага эриша олмаслиги мумкин. Гап шундаки, уйқунинг етишмаслиги янги ахборотни эслаб қолишга таъсир кўрсатмай қолмайди. Бу ҳам етмагандек, хотирада сақланиб қолган маълумот ҳам эсдан чиқиб қолиши мумкин.
Иммунитет сусаяди
Уйқу вақтида одам нафақат дам олади, балки организмни тикланади ҳам. Ўтказилган тадқиқотларда уйқу респиратор вирусли касалликлар масала, гриппдан тузалишни жадаллаштириши аниқланган. Уйқу вақтида иммун тизими бактерия ва вируслар билан курашадиган ситокин сингари моддаларни ишлаб чиқаради. Кам ухлаганда эса ситокинлар курашиш учун етарли миқдорда бўлмайди.
Юрак касалликлари хавфи ортади
Тўлиқ тунги уйқу қондаги қон миқдори, шунингдек, қон босимини назорат қилишга ёрдам беради. Иккинчи омил айниқса, юрак-қон тизими саломатлиги учун муҳим саналади. Кўплаб ўтказилган замонавий тадқиқотларда уйқусизлик ҳамда инсульт ва юрак хуружи ўртасида алоқадорлик борлиги аниқланган.
Депрессия хавфи ортади
2017 йилдаги 10 минг киши иштирок этган тадқиқотда, уйқусизликдан азият чекадиганларда депрессия хавфининг ривожланиши 5 карра кўпроқ бўлиши маълум аниқланган. Бундан ташқари, уйқунинг йўқолиши ушбу касалликка хос илк симптом саналади.
Ортиқча вазн тўпланади
Уйқу етарли бўлмаса, моддалар алмашинувини назорат қилувчи лептин шунча кам, “очлик гормони” сифатида маълум бўлган грелин эса шунча бисёр бўлади. Қолаверса, меъёрдан кам ухлаганда, стрессни енгиш учун кўпинча зарарли овқатларга бўлган талаб юқори бўлади.
Қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфи ортади
Тўлиқ уйқу организмдан глюкоза ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Керагидан кам ухланса, ҳужайралар глюкозани шунча секин ишлаб чиқаради ва қандли диабет хавфининг пайдо бўлиши шунча кўп бўлади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг