Фото: “Новий очаг”
Совуқ мавсумда шамоллаш, бурун оқиши, йўтал, ўткир респираторли инфекциялар хавф солиши мумкин. Аммо қандай бўлмасин, даволанишни дарҳол бошлаш керак. Wday нашри бу борада фойдали ҳисобланган мутахассис маслаҳатлари билан бўлишди.
Тонгда
- Агар тонг қизарган томоқ ва бурун битиши билан бошланса, томоқ ва бурун чайилади.
- Овқатдан ярим соат олдин прополис ва сув аралашмаси — беш ош қошиқ сув ва бир ош қошиқ прополис дамламаси ичилади.
- Бурун шўр сув билан ювилади.
- Нонушта учун лимонли чой ва бир ош қошиқ наъматак сиропи ичилади.
- Дори воситаларидан яллиғланишга қаршилари ёрдамга келади. Уйдан чиқишдан олдин бурунга махсус томчи қуйилади.
Шамоллаганда истеъмол қилиш тавсия этиладиган маҳсулотлар:
Сабзи. Каротин нормасини тўлдириш учун, шунингдек, исмалоқ, булғор қалампири ва хурмо истеъмол қилиш мумкин.
Гўшт. Мол жигари, пишлоқ, балиқ ёғи организмни омега-3 кислоталари ва А витамини билан тўлдиради.
Қора смородина. Шунингдек, киви, апелсин, тузланган карам C витамини танқислигини тўлдиради.
Устрица. Рух нормасини тиклашга ёрдам беради.
Кундузи
Агар безовталик иш кунида бошланган бўлса, кечқурунни кутмаслик керак, дарҳол даволанишни бошлаш лозим.
Аскорбин кислотаси биринчи ёрдамни таъминлайди. Аммо таблеткалардан кўра, қонга тезроқ кириб борадиган ва оч қоринга қабул қилинганда зарар келтирмайдиган кукунни қабул қилиш мумкин. Даволанишда 1 грамм аскорбин кислотаси керак бўлади: у чой қошиғида сув ёки лимон билан истеъмол қилинади.
Агар иш жойида томоқ чайишнинг иложи бўлмаса, масалан, ментолли ёд асосидаги ингаляция спрейи ёрдам беради.
Кечки пайт
Касаллик кечаси кучайиши мумкин.
- Асал, лимон, наъматак ва смородинали дамламалар тезроқ тузалишга ёрдам беради.
- Муҳими, иссиқ ванналар қабул қилмаслик керак. Намлик бактерияларнинг кўпайишига ёрдам беради, аммо касаллик вақтида уларнинг сонини имкон қадар камайтириш лозим.
- Лекин ханталли оёқ ҳаммоми тавсия этилади. Иссиқ сувда 2 ош қошиқ хантал суюлтирилади ва вақти-вақти билан иссиқ сув қўшиб, 15-20 дақиқа ушлаб турилади. Жараёндан сўнг оёқларни сочиқ билан яхшилаб артиб, қуруқ жун пайпоқ кийишни унутмаслик лозим.
- Уйқуга ётишдан олдин бир неча саримсоқ ва пиёз бўлакларга бўлиниб, ётоқ ёнига қўйилади.