18:39 / 26.10.2023
58

Кариесни фақат ширинликлар келтириб чиқарадими?

Фото: Cosmopolitan
 

Фан ва тиббиётда турли ютуқларга эришилаётганига қарамай, саломатлик, хусусан, кариес билан боғлиқ нотўғри тушунчалар ҳали ҳамон мавжуд. Улардан энг кўп тарқалганларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Кариесни фақат ширинликлар келтириб чиқаради

Кариеснинг келиб чиқиши сабаби фақатгина шоколад ёки конфет эмас, тиш орасида қолиб кетадиган овқат қолдиқлари билан боғлиқ. Британиянинг стоматологлар уюшмаси олма ҳам худди ширинлик сингари кариес пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлигини аниқлаган. Шунингдек, мураккаб углеводлар, қандолат маҳсулотлари, гўшт ва сабзавотлар ҳам хавфни орттириши мумкин.

Тишларнинг соғломлигини сақлаш учун шифокорлар қуйидагиларга амал қилиш кераклигини таъкидлайди:

  • йилда икки марта шифокор кўригидан ўтиш;
  • эрталаб ва кечқурун овқатдан кейин тишларни икки дақиқа давомида тозалаш;
  • овқатдан кейин бошқа қўшимча профилактик воситалар: тишларни тозалайдиган ип ва шакарсиз сақичдан фойдаланиш.

Кариес бошқа касаллик оқибатида келиб чиқади

Кариес соғлом одамда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Кариес билан зарарланган тиш, организмдаги сурункали инфекцияларнинг манбаси бўлиши мумкинлиги, оқибатда юрак қон-томир ва суяк касалликлари, шунингдек, аллергик реакциялар келиб чиқишини унутмаслик керак. Йел университети мутахассислари кариес пневмонияни келтириб чиқариши мумкинлигини исботлаган. Ўпкаси яллиғлангани сабаб госпитализация қилинган беморлар аксариятининг оғиз бўшлиғи, яъни милк ва тишлари бошқаларга нисбатан ёмон аҳволда экани аниқланган. Хавфнинг олдини олиш учун стоматологга йилда камида икки марта бориш, болаларга гигиена қоидаларига амал қилишни ўргатиш тавсия қилинади.

Оғримаган тишлар соғлом бўлади

Гап шундаки, кариеснинг дастлабки босқичларида оғриқ кузатилмаслиги мумкин. Қолаверса, ҳар бир одамда оғриқ турлича бўлиши мумкинлиги сабаб ҳам қанча эрта шифокорга борилса, шунча яхши.

Тиш пастасидан қанча кўп фойдаланилса, шунча яхши

Тишлар соғлом бўлиши учун тиш ювиш пастасининг миқдори эмас, тишларни қанчалик тўғри тозалаш муҳим. Тахминан, уч дақиқа давомида милкларни ва тишларнинг олди ва орқа тарафлари билан яхшилаб ювиш керак.

Кариес ҳар бир замонавий одамда учрайдиган муаммо

Археологларнинг фикрича, ушбу муаммо бундан 3-2 минг йил аввал яшаган одамларда ҳам кузатилган. Бугунги кунда эса ер юзидаги 99 фоизга яқин одам кариесдан азият чекади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кариесни фақат ширинликлар келтириб чиқарадими?