11:06 / 24.11.2023
149

Оддий чой ёрдам бера оладиган саломатликдаги ўзгаришлар

Фото: Новий очаг
 

Бир финжон чой нафақат одамни тинчлантириши, стрессни бартараф қилиши вазн камайтириши, шунингдек, инсультни ҳам олдини олиши мумкин.

Қорин дам бўлиши ва ич кетиши

Қора чой таркибида организмга суюқликни яхшилаб сингдиришга ёрдам берадиган дубиль кислотаси бўлади. Шу сабаб ҳам қорни дам бўлган ёки диарея кузатилган беморларга шакарсиз бир неча финжон чой ичиш тавсия қилинади.

Шишиш

Қора чой тери ҳамда шиллиқ қаватлардаги яра, шилиниш шунингдек, конюктивит ва тиш оғриғида ҳам самарали ҳисобланади. Антибактериал ва яллиғланишга қарши хусусияти билан чой, шишни кетказиш, тинчлантириш ва енгиллик ҳиссини туйишга ёрдам беради.

Герпес

Қора чойда кислоталарни нейтраллаштириши мумкин бўлган ишқор мавжуд бўлади ва бу герпесни бартараф қилишга ёрдам беради. Бунинг учун герпес чиққан тана қисмига кунига уч ёки тўрт марта чой пакетини қўйиш керак бўлади.

Терлаганда ёрдам беради

Оёқ терлаганда ва ҳидланганда қора чойдан ванна қилиш тавсия қилинади. Ундаги антибактериал таъсир пораларни кичрайтириб терлашни камайтиради.

Инсультни олдини олади

Чойнинг барча тури антиоксидантларга бой, лекин кўк чой кўпроқ фойдали саналади. Ўтказилган тадқиқотларда кўк чой ичадиган одамларда инсультга чалиниш ҳамда юрак касалликлари хавфи камайгани аниқланган.

Хотира сусайишини олдини олади

Американинг Клиник овқатланиш журналида чоп этилган тадқиқотда ёзилишича, кунига бир финжон кўк чой ичган кекса иштирокчиларнинг тенгдошларига нисбатан 38 фоиз кўпроқ когнитив тестларни бажара олгани маълум бўлган. Кундалик дозанинг икки финжонга кўпайтирилиши эса муваффақиятни 54 фоизга оширган.

Ҳуснбузар

Ҳуснбузар безовта қиладиган кишиларга кўк чойдан компресс қилиш ёки шунчаки унинг ёрдамида юз ювиш тавсия қилинади. Кўк чой яллиғланишни бартараф қилади, терини тинчлантиради, антибактериал хусусиятга эга моддалар эса ҳуснбузарларни кетказишга ёрдам беради.

Томоқ оғриши

Иссиқ ялпизли чой томоқ оғриғида ёрдам беради: шиллиқ қаватларни тинчлантиради, оғриқни қолдиради ва бактерияларни ўлдиради.

Стресс

Мойчечакли чой тинчлантирувчи хусусиятга эга ва уни ичиш ёки ванна қилиш мумкин ҳисобланади. Бундан ташқари уйқусизликдан азият чекаётганларга ҳам мойчечакли чой истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Ошқозон яраси

Мойчечак ошқозон яраси келтириб чиқарадиган бактериялар ривожланишини секинлаштирадиган моддаларни ўз ичига олади. Янада самара бериши учун унга асал қўшиш тавсия қилинади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оддий чой ёрдам бера оладиган саломатликдаги ўзгаришлар