09:36 / 30.12.2023
139

Рациондан чиқариш тавсия этиладиган калорияга бой зарарли ширинликлар

Рациондан чиқариш тавсия этиладиган калорияга бой зарарли ширинликлар

Парҳез пайтида ҳам рационга шоколад ва ширинликларни киритиш тақиқланмайди. Лекин мутахассислар баъзи ширинликларни, ҳатто меъёрида бўлса ҳам, истеъмол қилишни тавсия этмайди.

Крем ва қаймоқ билан ичиладиган десертлар

Фото: Marie Claire

1 стакан коктейл учун 1500 ккал — бу нонушта, тушлик ва кечки овқат ўрнини босади. Ушбу коктейлларда музқаймоқдан ташқари, қаймоқ, шоколад, пончик, печене, банан, ёнғоқ мойи, маршмеллоу, қаттиқ конфет, конфет ва ҳаттоки бир бўлак торт ҳам мавжуд.
Бундай десертнинг асосий зарари – унинг юқори калория миқдори, шакар концентрациясининг кўпайиши, таркибида витамин, озуқавий модда ва элементларнинг минимал даражадалигидир.

 Донли батонлар

Фото: Marie Claire

Дон маҳсулотлари фойдали эканлиги барчага маълум. Аммо нега унда мазкур ширинлик зарарли маҳсулотлар рўйхатига киритилган? Гап шундаки, ширинлик таркибида палма ёғи, ортиқча шакар ҳамда таъм берувчи қўшимчалар эвазига маҳсулот калорияси ортиб кетади ва инсон саломатлигига зарар келтиради.

Бир дона ширинликда тахминан 15 грамм шакар бўлиши мумкин, яъни бу 3 та ош қошиқ шакарни истеъмол қилиш дегани. Баъзи ишлаб чиқарувчилар шакарни сунъий таъм берувчи билан алмаштирмоқда, аммо бу ҳам вазиятни яхшиламайди. Ушбу маҳсулотда мавжуд бўлган шакар моддаси тўлиқ парчаланмайди, бу ошқозон-ичак трактида муаммолар келтириб чиқаради, айниқса, парҳезни бузиб юборади.

 Кремли ширинликлар

Фото: Marie Claire 

Чиройли қути, шоколад билан қопланган, ёнғоқларга бурканган ва қаймоқ билан бойитилган кичкина конфетлар мазали бўлмаслиги мумкинми? Аммо бундай лаззат ортида саломатлик учун хавф ҳам мавжуд.

Биринчидан, бундай маҳсулотнинг 100 граммида  550 дан 623 ккалгача калория бўлади. Унда тахминан 8,2 грамм оқсил, 42,7 г ёғ ва 44,4 грамм углеводлар мавжуд. Иккинчидан, ушбу конфетлар сезилмас даражада истеъмол қилинади ва кейинчалик организм ҳар куни талаб қила бошлайди. Аммо фойдали элемент ва озуқа моддалари эса нолга тенг. Учинчидан, қондаги шакар даражаси кўтарилади. Шунингдек, у тери муаммоларини ҳам келтириб чиқаради: ҳуснбузар ва қизариш. Айтганча, шакарнинг кўплиги тери тез қаришининг сабабларидан бири эканлигини унутмаслик керак.

Начинкали вафлилар

Албатта, вафлилар уйда табиий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда бўёқ ва таъм кучайтиргичсиз тайёрланса, уларда хавф йўқ. Крем ва шоколад қўшилмаган 100 грамм вафлида ўртача 490 ккал бўлади. Улардан 5,5 грамми оқсил, 22 грамми ёғ, 66 грамми углеводлардир.

Асосий хавф палма ёғида бўлиб, у кўпинча дўкон вафлиларида ишлатилади.  Хўш, нима учун ушбу маҳсулот соғлиқ учун зарарли?

Холестерин даражаси юқори бўлган аёллар гуруҳида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, палма ёғини истеъмол қилгандан сўнг бу кўрсаткич бир неча бор кўтарилиб, ўз навбатида юрак-қон томир тизимида муаммоларга олиб келади.

Шунинг учун ушбу тоифадаги маҳсулот ёрлиқларини диққат билан ўрганиб чиқиш керак. Қадоқда тозаланган, дезодоризация қилинган ўсимлик мойлари деган ёзув бўлиши мумкин. Палма ёғи дўкон жавонларида жойлашган деярли барча ун маҳсулоти ва ширинликларда ишлатилади. Шунинг учун битта ечим бор – уй шароитида ишончли маҳсулотлардан вафли тайёрлаш.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Рациондан чиқариш тавсия этиладиган калорияга бой зарарли ширинликлар