08:08 / 05.01.2024
226

Томоқ оғриганида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар

Томоқ оғриганида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар

Афсуски, қиш нафақат Янги йил байрами, балки шамоллаш учун ҳам қулай мавсумдир. Айниқса, январь ойининг илк кунларида томоқ оғриғи билан уйғониш янгилик эмас. Лекин инсонлар севиб истеъмол қиладган бир қанча маҳсулотлар тезроқ тузалишни сезиларли даражада секинлаштиради. Marie Claire нашри томоқда оғриқ, йўтал ва қичишиш хусусияти бўлса, қайси маҳсулотдан воз кечиш кераклигини маълум қилди.

Қарсилдоқ егуликлар

Фото: Marie Claire
Чипс, крекер ва шунга ўхшаш газаклар қаттиқлиги туфайли шамоллашнинг нохуш аломатларини оширади. Улардан тийилишнинг иложи бўлмаса, ҳеч бўлмаганда илиқ чойга ботириб олиб, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Аччиқ маҳсулотлар

Томоқ оғриганда, рациондан барча аччиқ соус ва газакларни чиқариб ташлаш лозим, улар фақат оғриқ ва йўтални кучайтиради.

Цитруслар

Фото: Marie Claire

Тўғри, улар C витаминига бой ва иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Аммо кислоталилиги туфайли томоқдаги яллиғланиш хусусияти ортади. Агар томоқ оғриғи аломати бўлса, касаллик тузалгунча лимон ва апельсин истеъмол қилишни тўхтатиб турган маъқул.

Барра сабзавотлар

Сабзавотлар, албатта, жуда фойдали, лекин томоқ оғриғи вақтида эмас. Чипс ва крекерлар сингари сабзавотлар ҳам шиллиқ қаватни тирнайди ва тузалишни қийинлаштиради. Уларни касаллик вақтида пишириб, пюре ҳолида истеъмол қилиш мумкин.

Қовурилган таомлар

Фото: Marie Claire

Қовурилган егуликлар, масалан, картошка фри, товуқ, наггетс ва бошқалар томоқда қўшимча яллиғланишни келтириб чиқаради. Шунинг учун касаллик пайтида қайнатилган ва димланган таомларга устунлик беришни унутмаслик лозим.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Томоқ оғриганида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар