09:40 / 16.01.2024
241

Уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси бўйича ҳар куни SMS юборилади

Уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси бўйича ҳар куни SMS юборилади

Фото: Getty Images

Ўзбекистонда ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш режалаштирилмоқда.

“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган промо-роликлар, дастур ва телекўрсатувлар тайёрланади.

Уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи асослари бўйича ҳар куни қисқа хабарлар (SMS) юборилади.

Журналистлар ва бошқа матбуот вакиллари ўртасида ҳар йили «Соғлом турмуш тарзи бўйича йилнинг энг яхши тарғиботчиси» танлови ўтказилади.

Бозорлар, самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркетлар ва фуқаролар оммавий йиғиладиган бошқа жойларда соғлом турмуш тарзи бўйича роликлар намойиш қилинади, радиомаслаҳатлар тақдим этилади ва буклетлар тарқатилиши таъминланади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси бўйича ҳар куни SMS юборилади