13:30 / 24.01.2024
149

Қиш фаслида нима сабабдан инсонда тушкун кайфият ҳукм суради?

Қиш фаслида нима сабабдан инсонда тушкун кайфият ҳукм суради?

Фото: Pixabay.com

Қиш фаслида эрталаб уйқудан уйғониш қийин кечади ва айниқса ишлаш учун уйдан чиқиш керак. Бу ҳолат одатда “Қиш танбаллиги” деб аталади ва бу айнан шу фаслга бевосита боғлиқ.

Тадқиқотларга кўра, бу ҳолат кундузги соатларнинг қисқариши туфайли юз беради. Қуёш нурининг етишмаслиги уйқу, иштаҳа ва кайфият учун жавоб берадиган мия ҳудудида кимёвий дисбалансни келтириб чиқаради. Натижада, чарчоқ, мотивациянинг йўқолиши ва уйқусизликдан азоб чекишимиз мумкин. “Қиш танбаллиги” даврида спиртли ичимликлар, фастфудлардан воз кечиш, спорт билан шуғулланиш ва қоронғида ўтирмаслик тавсия этилади.

Аммо сиздаги аломатлар жиддийроқ эканлиги ва ёмон кайфият даври одатдаги меъёрдан кўпроқ эканлигини сезсангиз, мутахассис билан маслаҳатлашишни унутманг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қиш фаслида нима сабабдан инсонда тушкун кайфият ҳукм суради?