Фото: Frsthand
Ҳар куни кўнглингиз бирор ширинликни тусаб қоладими? Шакарсиз яшай олмаслик жиддий муаммо саналиб, диетолог ва нутрициолог мутахассислар буни эътиборсиз қолдирмасликка чақиради. Агарда кундалик таомномангизда шакар катта миқдорни ташкил этса, унда бунга қарши чора кўриш лозим. Танада ортиқча шакар йиғилганда организм бизга сигнал беради. Қуйидагилар сизда кузатилса, таомланиш тартибингизни қайта кўриб чиқишни тавсия қиламиз.
Шакарсиз кунингиз ўтмайди
Бир нечта печенье ёки торт бўлаги кайфиятингизни кўтарадигандек гўё, аммо сахарозанинг кимёвий табиати инсон организми учун фойдасиздир. Гап шундаки, ишлаб чиқарувчилар маҳсулот таъмини яхшилаш ва харидорни кўпроқ миқдорда сотиб олишга ундаш учун ширин бўлмаган маҳсулотларга ҳам шакар қўшади.
Доимий шакар истеъмол қилишнинг асосий оқибатлари сифатида сурункали яллиғланиш, ортиқча вазн ва у билан боғлиқ метаболик синдром (ҳужайраларнинг инсулин гормонига сезгирлигининг пасайиши), эндокрин тизимдаги муаммолар, II турдаги диабетни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Доимий очлик ҳисси
Ширин овқат тановулидан сўнг организм тез оч қолади. Одатда, шакарнинг калорияси катта бўлади ва организмдаги тўқлик ҳиссини узоқ муддатга сақлаб турмайди. Шакар очлик ҳиссини тартибга солувчи лептин гормонини кам ишлаб чиқарилишига олиб келади. Метаболизм шакарни тез ҳазм қилади, чунки организмда ҳақиқатда фойдали озуқа моддалар бўлмайди. Оқибатда кўпроқ тановул қилиб қўямиз ва ортиқча вазнга эга бўламиз.
Тишларингиз ачинарли аҳволда
Фото: Тhelist
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари таъкидлайди: кариес озиқ-овқатдаги ортиқча шакар туфайли ривожланади. Оғиз бўшлиғи бактериялари шакарни сўриб олади ва уни метаболизация қилади. Сўнг тиш эмалини заифлаштирадиган кислота ҳосил қилади. Шу сабабли тишларда бўшлиқлар ва қора доғлар пайдо бўлиб, кариес ривожланади. Бунинг устига, оғиздан ёқимсиз ҳид келиш сабабларидан бирига кўп шакар ейиш ҳам киради. Мунтазам гигиенага риоя қилиш вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради.
Қон босимингиз юқори
Ҳаддан ташқари кўп шакар истеъмол қилсангиз қон босимингиз ошади. Бу ҳолат айниқса, ёши катталарда кўпроқ учрайди.
Ҳеч қандай сабабсиз яллиғланиш ёки оғриқ юзага келади
Доимий равишда ортиқча миқдорда шакарли озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмол қилиш сурункали оғриқ синдромига олиб келиши мумкин, айниқса сиз аутоиммун касалликлар, турли артрит касалликларидан азият чексангиз вазият янада жиддий тус олади.
Хулоса қилиб айтганда, таомномангизда шакар миқдорини камайтириш соғлиғингиз ва ташқи кўринишингизга албатта фойда келтиради. Буни синаб кўринг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Лукашенко 21 нафар собиқ кучишлатар тизимлар вакилларини унвонидан маҳрум қилди
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”