Ҳар бир инсон ёшидан қатъий назар, ҳаётида бир марта бўлса ҳам соч тўкилиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Бунга гормонлар, метаболик касалликлар, стресс, нотўғри овқатланиш, сочни бўяш ва парвариш қилмаслик сабаб бўлади. Қуйида энг кўп учрайдиган ва кундалик ҳаётда биз эътиборга олмайдиган соч учун зарарли одатлар билан танишамиз.
Кучли парҳез
Вазн ташлаш учун бирданига кучли парҳез бошлаш организм фаолияти учун калория ва муҳим микроэлементлар етишмаслигига, бунинг натижасида соч тўкилишига сабаб бўлади.
Оқсил танқислиги
Янги соч фолликулаларини ҳосил қилиш учун организм кератин номли оқсил ишлаб чиқаради. Оқсилли озиқ-овқатларни кам истеъмол қилиш табиий равишда соч тўкилишига олиб келади.
Шакар
Биз истеъмол қиладиган қайта ишланган шакарнинг зарари жуда кўп, хусусан, шакар соч ва тирноқлар синиши ва ёмонлашувига олиб келади. Мутахассислар гипогликемик индекси юқори бўлган маҳсулотлар — шакар, макарон, қуюлтирилган сут, ананасдан ўзни тийишни тавсия қилади.
Нонушта қилмаслик
Эрталабки нонуштага оқилона ёндашиш орқали кун давомида бардам ва тетик юра олиш имконимиз ошади. Нонуштани ўтказиб юборадиган инсонларда тери ва соч ҳолати яхши бўлмайди. Диетологларнинг айтишича, нонушта қилмаслик билан алкогол истеъмол қилишнинг организмга таъсири жуда ўхшаш ва бирдек зарарлидир. Шунингдек, эрталаб овқатланмаслик терининг ранги оқариши ёки сарғайишига олиб келади. Нонушта қилмайдиган одамлар кўпинча камқонликдан азият чекади.
Фото: Getty Images
Олимларнинг таъкидлашича, эрталабки нонуштани рад этиш тараққий этган мамлакатларда глобал семиришнинг асосий сабабидир. Нонушта қилмайдиганлар йилига 3-5 килограммгача вазн орттиради ва 35-50 ёшга бориб уларда семизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлади.
Агар сиз нонушта қилишга одатланмаган ва энди бошлашга ҳаракат қилаётган бўлсангиз, у ҳолда енгил тамаддидан бошланг, калориялар сонини аста секин ошириб боринг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Хитойда криптовалютада пора олган амалдор коммунистик партиядан ўчирилди