19:39 / 05.03.2024
227

Шамоллашни тезда даволаш учун ҳаракатлар режаси

Шамоллашни тезда даволаш учун ҳаракатлар режаси
Шамоллаш, бурун оқиши, йўтал, ўткир респираторли инфекциялар ва грипп ҳар қандай вақтда сизни безовта қилиши мумкин. Аммо қаерда бўлсангиз ҳам, даволанишни зудлик билан бошлаш керак. Wday нашрида келтирилган шифокорлар маслаҳати бу борада сизга ёрдам беради.

Фото: “Новый очаг”
Тонгда
Эрталаб қизариб кетган томоқ ва битиб қолган бурун билан уйғонган бўлсангиз, бурун ва томоқни чайишни унутманг.

Овқатдан ярим соат олдин прополис настойкаси ва сувни аралаштириб (5 ош қошиқ сув учун 1 ош қошиқ прополис нисбатда) ичинг.
  • Бурнингизни тузли сув билан чайинг.
  • Нонуштада лимонли чой ёки наъматак дамламасини ичинг.
  • Дори воситаларидан стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дорилар ёрдамга келади. Уйдан чиқишдан аввал бурунга томчилар томизинг.

Шамоллаш вақтида таомланиш
  • Сабзи. Каротин нормасини тўлдириш учун исмалоқ, булғор қалампири ва хурмо кабиларни истеъмол қилинг.
  • Гўшт. Мол жигари, пишлоқ, балиқ ёғи танани омега-3 кислоталари ва А витамини билан тўлдиради.
  • Қора смородина, киви, апельсин, тузланган карам, наъматак дамламаси йўқотилган C витаминининг ўринини тўлдиради.
  • Денгиз маҳсулотлари ёки униб чиққан буғдой ва бузоқ жигари рух меъёрини тиклашга ёрдам беради.

Кун давомида
Безовталик иш вақтида бошланган бўлса, кеч киришини кутмасдан зудлик билан даволанишни бошланг.

Аскорбин кислотаси биринчи ёрдамни таъминлайди. Аммо таблеткаларни ишлатманг, лекин қонга тезроқ кириб борадиган ва оч қоринга қабул қилинганда зарар келтирмайдиган кукундан қабул қилинг. Даволанишда сизга 1 г аскорбин кислота керак бўлади: кукундан бир чой қошиқ миқдорда лимонли ёки оддий чойга аралаштириб ичиш мумкин.

Агар иш жойида томоқни чайқашнинг иложи бўлмаса, масалан, ментолли ёд асосидаги ингаляцион спрейи ёрдамга келади.

Фото: “Новый очаг”
Оқшомда
Тунда наъматак, қора смородина, облепиха, асал ва лимонли дамламаларни қабул қилинг.

Бу муҳим: шамоллаш вақтида иссиқ ванналар қилиш тавсия этилмайди, бу пайтда танага фақат қуруқ иссиқлик лозим. Намлик бактерияларнинг кўпайишига ёрдам беради. Бизнинг вазифамиз эса уларнинг сонини имкон қадар камайтиришдир. Лекин оёғингизга ханталли ванна қабул қилишингиз мумкин. Иссиқ сувга 2 ош қошиқ қуруқ хантал солиб аралаштириб, оёқларга ванна қилинг. Вақти-вақти билан иссиқ сув қўшиб, 15-20 дақиқа ушлаб туринг. Муолажадан сўнг оёқларингизни сочиқ билан яхшилаб артиб, қуруқ пайпоқ кийинг.

Ётишдан олдин битта пиёлага саримсоқ ёки пиёзнинг бир нечта бошини арчиб майдалаб, ётоқ ёнига қўйинг.

Шамоллашни даволаш учун дорилар
Аскорбин кислотаси. 5 кун давомида кунига 2-4 г (эрталаб ва тушдан кейин 1-2 г) аскорбин кислотасидан фойдаланиш тикланишга ёрдам беради.

Бурун битганда фойдаланиладиган спрейлар ва томчилар. Денгиз суви ёки ёғларга асосланган препаратлардан фойдаланинг. Бурунни ювиш яллиғланишни камайтиради, бурун оқиши, бурундан нафас олишни яхшилайди. Ўсимлик препаратларидаги томчилар ўткир ринитда ёрдам беради. Бир ҳафтадан бир ойгача қўлланиши мумкин.

Бугунги кунда самарадорлиги исботланган шамоллашга қарши аниқ битта препарат йўқ. Антитаналарни ишлаб чиқариш ва вирусни танадан йўқ қилиш учун маълум вақт керак бўлади. Унинг давомийлиги ҳам истеъмол қилинадиган қалампир, саримсоқ пиёз, лимон ва бошқа “мўжизавий егуликлар” миқдорига боғлиқ эмас. Шу сабабли шамоллашни 7 кун дори билан, бир ҳафта дориларсиз даволайди, деган машҳур ибора ҳозир ҳам тўғри бўлиб қолмоқда.

Ўткир респираторли инфекцияларни самарали даволаш учун организмга терапевтик ва ҳимоя режими деб аталадиган тез тикланиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш керак. У қуйидаги оддий қоидалардан иборат:
- етарли уйқу;
- мувозанатли овқатланиш;
- етарли ичимлик ичиш режими;
- хонани тез-тез шамоллатиш;
- агар лозим бўлса, симптоматик дориларни қўллаш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шамоллашни тезда даволаш учун ҳаракатлар режаси