09:41 / 06.03.2024
204

Фойдадан кўра зарари кўп бўлган 5 хил соғлом турмуш тарзи

Фойдадан кўра зарари кўп бўлган 5 хил соғлом турмуш тарзи
XXI аср олимлари огоҳлантиради: соғлом турмуш тарзининг барча тури ҳам организм учун фойдали эмас, чунки тиббиёт ва технологиялар ривожлангани сари эски назариялар аслида хато бўлгани аниқланиб келмоқда. Масалан, авваллари аёллар соғлом бўлиши учун цирка ичиш, қуёшда кўп тобланиш тавсия этилган. Бундай одатлар ҳозирда зарарли эканлиги барчага аён. Қуйида эскирган ва аслида фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирадиган соғлом турмуш тарзининг бир неча турлари ҳақида маълумот берамиз.

Нонуштага сули ёрмаси истеъмол қилиш

Фото: Getty Images
Қуритилган мева ва ёнғоқлар билан аралашган сули ёрмаси бўтқаси, албатта, фойдалидир, аммо уни ҳафтасига 2 мартадан ортиқ ейиш тавсия этилмайди. Чунки сули таркибида калсий моддасини ўзлаштиришга тўсқинлик қилувчи фитат моддаси мавжуд. Бундай таом ёши 40 дан ошган инсонлар учун, айниқса, зарарли бўлиб, бу ёшда муҳим микроэлеметлар, жумладан, калсий ҳам яхши сўрилмайди.

Югуриш марафони

Фото: Sparklogic
Шубҳасиз, югуриш юрак фаолияти учун ажойиб машқдир, аммо у бошқа жисмоний ҳаракатлар билан бирга бажарилиши лозим. Пенсилвания кардиологлари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, камҳаракат турмуш тарзини олиб борган, лекин мунтазам равишда узоқ масофаларга югурган одамлар доимий енгил спорт билан шуғулланадиганларга қараганда қисқароқ умр кўришган. Югуриш фойдали бўлиши учун жуда тез ёки узоққа югурманг ва бошқа жисмоний машқлар ҳам бажариб туринг.

Янги узилган хом сабзавотлар

Фото: Mykaleidoscope
Сабзавотларнинг фойдаси ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Шунга қарамай, янги ва пиширилмаган сабзавотлардаги клетчатка ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир этиб, қабзият, метеоризм, қорин дам бўлишини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, кўпчилик витамин ва микроэлементлар айнан термик ишлов берилгандан — пишгандан сўнг организмда яхшироқ сўрилади. Шу сабабли хом эмас, балки сувда ёки парда пишган сабзавотлар энг фойдалисидир.

Ширинликлардан тўлиқ воз кечиш

Фото: Pinterest
Умуман ширинлик истеъмол қилинмаса, тана бақувват ва энергияга тўла бўлади, деб ўйласангиз, адашасиз. Олимлар шакарнинг қон томирлари, юрак ва эндокрин тизими саломатлигига салбий таъсири ушбу маҳсулот миқдори билан боғлиқ, деган хулосага келишган. Меъёрида ейилган шакар тана ва бош мия учун энергия манбаи, унинг миқдори ортиши эса касаллик сабаби бўлиб хизмат қилади. Демак, меъёрда ширинлик истеъмол қилиб туриш лозим.

Ўсимлик сути

Фото: Дзен
Агар сизда лактозани ўзлаштира олмаслик касаллиги бўлмаса, одатий сут маҳсулотларини ўсимлик сутига алмаштириш тавсия этилмайди. Сут маҳсулотларидан воз кечиш фойдали ёғлар ва калсий етишмаслигига олиб келади. Ўсимлик сутининг аксарияти (масалан соя сути) турли фитоэстрогенларни ўзида сақлайди. Бу гормон хавфли ўсимталар ривожланишига туртки бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Фойдадан кўра зарари кўп бўлган 5 хил соғлом турмуш тарзи