Атеросклероз — бу ёғ ва оқсил алмашинувининг бузилиши натижасида вужудга келиб, артерия ички деворида яллиғланиш, холестерин ёки липопротеин тўпланиши билан кечади. Қон томирларда бундай ёғ тўпланиши туфайли томирлар торайиб боради, қаттиқлашади, органларга қон ва кислород етказиб бериш қийинлашади.
Фото: Дзен
Аксарият кишилар касаллик аломатлари яширин бўлганлиги сабабли бундан бехабар қолади. Атеросклерозни илк босқичларда мустақил аниқлашнинг асло иложи йўқ. Ҳеч бўлмаганда йилда бир марта организмни тўлиқ текширувлардан ўтказиб турмаслик оқибатида касаллик оғир даражага етиши ва ёғ қатламлари қон айланишини тўсиб қўйгандагина ундан бохабар бўлиш мумкин.
Атеросклероз билан касалланганларнинг сони уларнинг ёшига қараб ортиб бораверади, яъни бу касаллик кўпроқ қари кишиларга хосдир, лекин хасталик йилдан йилга ёшариб бормоқда, бу замонавий ҳаёт тарзи билан боғлиқ.
Атеросклерозга чалинишнинг олдини олиш учун зарарли одатлардан воз кечиш талаб этилади:
- чекишни тўхтатинг;
- спиртли ичимликлардан тийилинг;
- жисмоний ҳаракатлар бажаринг;
- тана вазни ва соғлиғига эътибор беринг;
- ҳар йили тўлиқ тиббий кўрикдан ўтинг.
Фото: Дзен
Атеросклероз ривожланишининг яна бир муҳим хавф омили — бу стресс. Асабийлик узоқ давом этса организмда адреналин, норепинефрин ва ситокинлар кўпроқ ишлаб чиқилади ва дислипидемия ривожланиш хавфи ортади.
Касаллик ҳаётимизга қуйидагича таҳдид солади:
- юракка борувчи артериялар торайса, қон оқими секинлашади. Бу юрак ишемик касаллиги ва стенокардиясига олиб келади;
- мияга қон етказувчи томирларнинг торайиши инсультга сабаб бўлади;
- қўл ёки оёқ артерияларидаги ёғлар томир тортишишига, мушак оғриғига олиб келади;
- атеросклероз ривожланиш хавфи эркакларда 45 ёшдан кейин, аёлларда 55 ёшдан кейин ошиб боради.
Агар сизда ҳаво етишмаслиги, нафас қисилиши, юрак ёки ошқозон атрофида ноқулайлик ва оғриқ кузатилса, шифокор кардиологга мурожаат қилишни тавсия этамиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди