Фото: Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистонда тақиқланган, бироқ интернет орқали онлайн сотилаётган озиш учун мўлжалланган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланган:
- “Reborn Ultimate”
- “Липотрим Ултра”
- “Сексуалная фигура”
- “Ал-Шеикҳ”
- “Фатзорб”
- “Фатзорб Ултра”
- “Фатзорб Плус”
- “Спирулина”
- “Arabic”
- “Редуксин Лайт”
- “Код С”
- “Шафран диэт”
- “Gold Puma”
- “Блокатор жира”
- “Hot pepper”
- “Ферментаиз”
- “Липоксин для похудения”
- “Куаймий Extra”
- “Slim ultra” (Samyun Wаn)
Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган.
Мазкур модда ҳукумат қарори билан тасдиқланган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, таркибида сибутрамин моддаси мавжуд бўлган юқоридаги 19 турдаги маҳсулот дори воситаси сифатида Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази барча фуқаролар ва дорихона ходимларини огоҳликка чақириб, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”