17:15 / 12.03.2024
471

Оёқ оғриғини уй шароитида қандай даволаш мумкин?

Оёқ оғриғини уй шароитида қандай даволаш мумкин?
Фото: Texas pain expert
Баъзида биз оёқ оғриғини юриш пайтида, табиий чарчоқ ёки узоқ муддатли жисмоний фаоллик билан боғлаймиз. Бу ҳолат жиддий касаллик мавжудлигини ҳам англатиши мумкин. Муаммонинг асл илдизини қандай аниқлаш ва даволаш учун энг аввало шифокорга мурожаат қилиш лозим. Оёқ оғриғининг аломатларига қараб шифокор сизга турли текширувларни буюради.

Сизда жиддий касалликлар аниқланмаса, ташхисга мувофиқ қўлланилиши мумкин бўлган баъзи умумий даволаш стратегияларини кўриб чиқамиз.

Оёқлар оғриганда нима қилиш лозим?

Биринчидан, ноқулай ёки янги пойабзаллардан воз кечинг. Нотўғри танланган оёқ кийимлар кўпинча сурункали оғриқларни келтириб чиқаради. Иккинчидан, оғриқлар микроэлементлар етишмаслигининг натижаси бўлиши мумкин. Агар тиббий кўрик сизни соғлом деб тасдиқлаган бўлса, уй шароитида даволашни бошлайсиз.

Контрастли оёқ ванналари қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. Оёқларингизни навбат билан аввал иссиқ (камида 40 даража), кейин салқин (тахминан 18 даража) сувга ботиринг.

Фото: Seminar beauty
Агар оёқларингиз совуқ ўтганидан оғриса, иссиқ ҳаммом қилинг. Бунда қуруқ хантал кукунидан фойдаланиш мумкин. Ҳаммомдан сўнг, оёқларингизни бирор спиртли эритма билан уқаланг ва устидан иссиқ пайпоқ кийиб, дам олинг. Ушбу муолажани уйқудан аввал бажаринг. Кечаси оёқларингизни бир оз бурчак остида (тахминан 15 даража) қўйиш тавсия этилади.

Денгиз тузи ҳам чарчаган оёқларни даволашда фойдалидир. Бундай ҳаммомда сув ҳарорати 36 даражадан ошмаслиги керак. Муолажа давомийлиги 10-15 дақиқадан бўлиб, камида 10-15 марта бажарилади.

Фото: Goodhealth
Сирен гуллари дамламаси ҳам оёқ оғриғида шифобахш саналади. Шиша идиш ичига сирен гуллари ва спирт аралашмасини солиб, маҳкам ёпинг ва 2 ҳафтага тиндириб қўйинг. Сўнг ушбу воситани уйқудан аввал оёқларга пахта билан суртинг ва иссиқ пайпоқ кийинг. Мунтазам ва давомий муолажа (камида бир ой) ўз натижасини кўрсатади.

Фото: Sealovation
Оёқнинг болдир қисми оғриганда карам ва асал рецепти ёрдам беради: карам барглари устидан қайнатилган сув солинг ва асал суртиб, болдирга қўйинг. Устини бинт билан ўраб, кечасига қолдиринг.

Фото: Consumerлаб
Юқорида келтирилган барча муолажалар фақат мунтазам фойдаланилганда самара беради. Агар улардан кейин ҳеч қандай енгиллик бўлмаса, тўлиқроқ текширув ва яширин касалликни аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оёқ оғриғини уй шароитида қандай даволаш мумкин?