23:34 / 15.05.2024
174

Организмда магний микроэлементи танқислигининг 5 та белгиси

Организмда магний микроэлементи танқислигининг 5 та белгиси
Магний микроэлементи соғлиқ учун шунчалик муҳимки, у организмдаги деярли барча жараёнларга — асаб импулсларининг узатилиши, қоннинг суюқлик даражаси, юрак-қон томир тизими, фойдали моддаларнинг организмга сингиши ва яхши кайфиятга жавоб беради.

Магнийни керакли миқдорда озиқ-овқатдан олиш мумкин, бироқ нотўғри овқатланиш, шаҳардаги турмуш тарзи, стресс ва турли яширин касалликлар магнийнинг организмга сўрилишига халақит беради. Организмда магний танқислигини аниқлашнинг энг оддий ва ишончли усули — бу қон таҳлили.

Магний нима учун керак?

Магний танадаги 300 дан ортиқ кимёвий реакцияларда иштирок этувчи ҳаёт учун муҳим моддалар сирасига киради.

Фото: iStock
"Магний моддаси натрий ва калсий каби муҳим элемент бўлиб, инсон саломатлигини сақлашда катта рол ўйнайди. У юрак ва ўпканинг нормал фаолияти, қон босимини назорат қилиш, мия ва асаб тизими учун зарурдир", — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Ричард Сканлан.

Магний етишмаслигининг сабаблари

Бир кунда аёллар 310 дан 320 мг гача, эркаклар эса 410 дан 420 мг гача магний истеъмол қилиши лозим. Тўғри парҳезга амал қилиш орқали бунга эришиш мумкин. Аммо ёғли ва шакарли маҳсулотларни кўп ейдиган инсонлар учун бунинг уддасидан чиқиш мураккаб бўлади.

Магний етишмаслигига ярим тайёр ва колбаса маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам сабаб бўлади.

Магний танқислигининг белгилари

Фото: Freepik
Магний етишмовчилиги асоссиз асабийлашиш, тажовузкорлик, ташвишланиш, депрессия, хотира бузилиши, терлаш, мушакларнинг спазмлари ва юрак қисқаришидаги узилишларга олиб келади. Шунингдек:

Чарчоқ

Магний етишмовчилигининг илк аломатларидан бири бу кучли, тез-тез такрорланадиган ва тушунарсиз чарчоқдир.

Бош оғриғи ва мигрен

Магний танқис бўлган танада неврологик симптомлар келиб чиқади. Неврологик депрессия эса мия фаолиятида бузилишларга сабаб бўлади.

Кўнгил айниши ва қайт қилиш

Ичак қисқаришига жавоб берадиган магний микроэлементи етишмаса, тез-тез кўнгил айниши, ошқозонда бузилишлар ва иштаҳанинг йўқолиши кузатилади.

Муҳим: магнийнинг ҳаддан ташқари дозаси ҳам шунга ўхшаш симптомларни келтириб чиқариши мумкин.

Юрак ритмининг бузилиши

Магний қон томирлари ва юрак мушакларининг қисқаришига ёрдам беради. Унинг танқислиги аритмияни келтириб чиқаради.

Оёқ-қўлларда увишиш ва спазмлар

Магний нейро-симпатик тизимга таъсир кўрсатгани сабабли, унинг танқислиги оёқ ва қўлларда увишиш ҳамда спазмларни келтириб чиқариши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Организмда магний микроэлементи танқислигининг 5 та белгиси