16:04 / 14.09.2016
13 477

Малинанинг 6 шифобахш хусусияти

Малинанинг 6 шифобахш хусусияти

1.100 гр. мевасида 42 килокалория мавжуд бўлган бу мева қоматингизга хавф солмасдан, саломатлигингизга кони фойда бўлади.

2. Янги меваси, қуритилгани, мураббоси ва барги грипп, шамоллаш каби хасталикларни даволашда энг самарали восита сифатида фойдаланилади. 1-2 чой қошиқ қуритилган малина мевасини 1 стакан қайнаган сувга солиб, бирор дақиқалардан сўнг иссиқ ҳолида ичинг. Ёки малина мураббоси солинган чой ичиб, ўраниб ётсангиз, шамоллаш осон чекинади.

3. Ушбу резавор мева гастрит, камқонлик, гипертония, юрак қон-томир хастлаликларини даволашда ҳам қўлланилади. Ичак яллиғланишлари, гастрит безовта қилса, малина шарбати ичинг. Малинани эзиб, докадан ўтказинг. Кунига 50-100 мл.дан 3 марта овқатдан олдин қабул қилинг.

4. Барги ва гули аёлларга хос касалликларга даво бўлади. 10 гр. қуритилган гули ва баргини 200 мл. қайнаган сувда қайнатиб, 30 дақиқа тиндиринг. Кейин сузгичдан ўтказиб, ичинг.

5. Доимий бош оғриғидан шикоят қилсангиз, малина мевасини сувга солиб қайнатинг-да, тайёр бўлган компотдан кунига 1-1,5 литр ичинг.

6. Ҳайз кунларида ҳам малинали чой жонингизга оро киради. У оғриқни пасайтириб, нозик даврингиз енгил ўтишига кўмаклашади. Шу билан бирга, асабларингизни ҳам тинчлантиради.

Манба: Даракчи.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Малинанинг 6 шифобахш хусусияти