Фото: Freepik
Соғлом тишлар овқат ҳазм бўлиши, гўзал табассум ва саломатлик гарови ҳисобланади. Тишлар саломатлиги истеъмол қилинадиган маҳсулотлар ва улар таркибидаги моддалар билан узвий боғлиқ.
Масалан, сут маҳсулотлари ва пишлоқлар кальций миқдори юқори юқори бўлганлиги сабабли тишлар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади, дейди стоматолог-терапевт ва пародонтолог Елена Мартинова.
Шифокор сўзларига кўра, тишларга энг катта фойда келтирадиган маҳсулот — бу сув. Ҳар куни ўртача икки литр миқдорда тоза сув ичиш оғиз бўшлиғида етарли миқдорда сўлак ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Бу эса тиш ва милкларда ривожланадиган бактериялар сонини камайтиришга хизмат қилади.
“Бундан ташқари, сувда фтор моддаси мавжуд бўлиб, у кариес ривожланишига тўсқинлик қилади”, дея тушунтирди стоматолог.
Қаҳва, чой ва бошқа бўёқ қўшилган ичимликлар бундан мустасно. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, организм сувсизланганда тишларнинг кариесга дучор бўлиш эҳтимоли икки баравар ошар экан.
Тиш эмалини мустаҳкамлаш учун кальций, фосфор ва фтор моддалари зарур. Фосфорни гўшт, ёғли балиқ, тухум ва денгиз маҳсулотлари орқали қабул қилиш мумкин. Хом сабзавотлар ва кўкатлар эса эмални тозалаш ва милкларни уқалаш вазифасини бажаради. Сабзавотлардаги C витамини милклардаги қон томирлари ва суякларни мустаҳкамлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”