21:15 / 15.10.2024
38

Олимлар миянинг айрим қисмларини “ёқиш ва ўчириш” йўлини ўрганди

Олимлар миянинг айрим қисмларини “ёқиш ва ўчириш” йўлини ўрганди
Фото: Unsplash
АҚШдаги Weill Cornell Medicine коллежи, Рокфеллер университети ва Икан тиббиёт мактаби олимлари миядаги нейрон гуруҳларининг фаоллигини бошқаришга имкон берадиган ген терапияси технологиясини ишлаб чиқди.

Ғояга кўра, у магнит майдон ёрдамида инсон миясидаги занжирларни ўчириши ёки ёқиши мумкин, бу эса Паркинсон касаллиги ёки депрессия, сурункали оғриқ ва ҳатто семизлик каби бошқа касалликларни даволашга ёрдам беради.

Қизиғи шундаки, фан ва техника ривожланиши билан бирга мия касалликларини даволашнинг турли усуллари пайдо бўла бошлади. Мисол учун, маълум нерв ҳужайраларига ёруғликка сезгир оқсилларни етказиб бера оладиган оптогенетика усули. Бироқ бунинг учун оптик толали имплант керак бўларди, аммо янги тадқиқотда ундан фойдаланмасдан ҳам муваффақиятга эришилди.

Дастлаб олимлар махсус хусусиятларга эга оқсилни яратди, у ион каналларига — ҳужайра мембранаси орқали моддалар ўтадиган махсус йўлларга йиғилади. Сўнгра унга ферритин номли темир тутувчи оқсил-тузоққа ёпишиш имкони берилди. Охирги қадамда, юқорида айтиб ўтилган ферритин томонидан ушлаб турилган атомларга таъсир ўтказиш ва каналларни очиб-ёпиш учун магнит майдонидан фойдаланилди.

Паркинсон касаллиги билан оғриган сичқонларда ўтказилган дастлабки тажрибалар якунида магнит-резонанс томограф ёки МРТ таъсири остида синалган миянинг қисми жойида қотиб қолган. Яъни олимлар ҳар қандай ҳаракатни назорат қила олган. Ғояга кўра, технологияни одамларда қўллаш сурункали мия касалликлари пайтида характерли ҳаракат тебранишлари ва титраш, шунингдек, бошқа ғайритабиий ҳаракатларни камайтиришга имкон беради.

Олимлар, Мия, Нейрон гуруҳлари, Ёқиш ва ўчириш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар миянинг айрим қисмларини “ёқиш ва ўчириш” йўлини ўрганди