
Ёзнинг иссиқ кунларида болалар ҳам, катталар ҳам севиб истеъмол қиладиган маҳсулот – бу, албатта, музқаймоқ. Кўпчилик уни фақат ширинлик деб билади, аммо у соғлиқ учун фойдали жиҳатлари билан ҳам ажралиб туради.
Болалар неча ёшдан бошлаб музқаймоқ ейиши мумкин?
Мутахассислар болаларга музқаймоқни 2 ёшдан бошлаб оз-оздан беришни тавсия қилишади. Чунки бу вақтда бола ҳазм қилиш тизими сут маҳсулотларини қабул қилишга тайёр бўлади.

Музқаймоқнинг 5 фойдаси:
1. Калцийнинг манбаи – суяк ва тишларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
2. Энергия беради – организмга зарур бўлган калорияларни тез етказади.
3. Стрессни камайтиради – кайфиятни кўтаради, асаб тизимини тинчлантиради.
4. Иммунитетни мустаҳкамлайди – таркибидаги витаминлар туфайли.
5. Овқат ҳазмига ёрдам беради – сут маҳсулотлари ичак фаолиятини яхшилайди.
Шундай экан, музқаймоқни меъёрида истеъмол қилиш – бу нафақат лаззат, балки соғлиқ учун ҳам фойда! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар