
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда қовун ва тарвуз истеъмоли оқибатида одамлар заҳарланиб, ҳалок бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга жавобан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, полиз маҳсулотларидан — яъни қовун ва тарвуздан заҳарланиш оқибатида аҳоли орасида вафот этиш ҳолатлари аниқланмаган. Аммо айрим кишиларда ошқозон-ичак муаммолари қайд этилгани инкор этилмайди.
Мутасаддилар бу ҳолатга турли омиллар сабаб бўлишини таъкидлашмоқда. Жумладан:
- инсон организмининг индивидуал хусусиятлари;
- бир-бирига мос келмайдиган озиқ-овқатларни аралаш ҳолда истеъмол қилиш;
- кесилгандан сўнг анча вақт ўтган полиз маҳсулотларини ейиш;
- таркибида меъёрдан ортиқ нитрат ва нитрит моддалари мавжуд бўлиши.
Шу боис, аҳолига полиз маҳсулотларини харид қилиш ва истеъмол этишда қуйидагиларга жиддий эътибор бериш тавсия этилмоқда:
1. Фақат белгиланган савдо нуқталари — бозорлар, савдо мажмуалари ва расмий рухсат берилган расталардан харид қилинг;
2. Маҳсулотнинг лаборатория текширувидан ўтган-ўтмаганига албатта эътибор беринг;
3. Катта йўллар ёқалари ва аҳоли яшаш ҳудудларида ноқонуний сотилаётган полиз маҳсулотлари саломатлик учун хавфли бўлиши мумкинлигини унутманг.
Санитария қўмитаси шу каби хабарларга нисбатан аҳолини эҳтиёткор бўлишга, фақат ишончли манбаларга таянишга ва шубҳали маҳсулотлардан узоқ юришга чақиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар