Танада қаришнинг биринчи белгилари қайси органларда намоён бўлади?

Саломатлик2 дақиқа ўқиш742
Танада қаришнинг биринчи белгилари қайси органларда намоён бўлади?

Инсон организмида қариш жараёни бир вақтда ва барча органларда бир хил содир бўлмайди. Масалан, болалик босқичи тез ўсиш ва ўзгаришлар билан тавсифланса, ёшликда кўпроқ барқарорлик ва фаоллик устувор бўлади. Аммо 50 ёшдан сўнг ҳаётимиздаги барча жараёнлар ва органларда туб ўзгаришлар рўй бериши тезлашади.

Хитой Фанлар Академиясида ўтказилган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, айнан 50 ёшдан кейин инсон танасида органлар ва тўқималарда қариш жараёни анча тезлашади. Мутахассислар 14 ёшдан 68 ёшгача бўлган одамлардан олинган тўқима намуналарини таҳлил қилар экан, турли органлардаги оқсил таркиби ва улардаги ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратилди.

Олимлар тананинг етти тизимини – юрак-қон томирларидан то тери ва мушакларгача таҳлил қилди. Қизиқарлиси, энг жиддий ўзгаришлар айнан аортада – инсоннинг асосий қон томирларида намоён бўлади. Маълум бўлишича, томирлар бошқа органларга нисбатан тезроқ қарий бошлайди. Яъни, қариш жараёнида қон айланиш тизими биринчи ўринга чиқади.

Илмий натижаларга кўра, айниқса 45 ёшдан 55 ёшгача бўлган даврда тананинг оқсил таркиби кескин ўзгаради. Олимлар бу жараённи “протеомик қайта қуриш” деб аташади. Фақат қон томирлари эмас, балки ошқозон ости бези ва талоқ каби бошқа органлар ҳам бу ўзгаришлардан мустасно эмас.

Тадқиқотчилар 48 та қариш ва касалликлар билан боғлиқ оқсилларни аниқлашди. Уларнинг даражаси ёш ўтиши билан ошиб бораверади. Бу оқсиллар орасида юрак-қон томир муаммолари, тўқима фибрози ва ёғли жигар касалликлари каби кўплаб хасталиклар билан боғлиқ белгилари мавжуд.

Топилмаларни янада аниқлаш мақсадида олимлар сичқонлар устида тажриба ўтказишди. Уларда аорта қариши билан боғлиқ бўлган оқсиллар киритилганда, ёш кемирувчиларда мувозанат йўқолиши, чидамлилик пасайиши ва қон томирларининг қариш белгилари намоён бўлди.

Аввалги тадқиқотлар қаришнинг тезлашган икки босқичини – тахминан 44 ва 60 ёшлар оралиғида аниқлаган эди. Янги илмий натижалар шуни кўрсатмоқдаки, қариш сакраш ва тўхташлар билан кечади ҳамда турли вақтларда турли органларга таъсир қилади.

Бу каби ишлар инсон организмида қайси органлар аввал қарийди, бу жараённи қандай секинлаштириш мумкин, деган саволларга аниқроқ жавоб топишга ёрдам беради.

Олимлар ишонади: оқсил ўзгаришларининг харитаси келажакда ёшга боғлиқ касалликларга қарши курашиш учун янги, мақсадли тиббий чоралар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?