date

Ҳиндистонда қутуриш касаллигидан йилига 20 минг одам вафот этади

Ҳиндистонда қутуриш касаллигидан йилига 20 минг одам вафот этади
Ҳиндистон Олий суди Деҳли ва атрофидаги ҳудудларда барча дайди итларни саккиз ҳафта ичида кўчалардан олиб, ҳайвонлар бошпаналарига жойлаштиришни буюрди. Қарор, ит тишлашидан келиб чиқадиган қутуриш касаллиги хавфи ортиб бораётгани сабаб қабул қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, Деҳлида дайди итлар сони бир миллионга яқин бўлиб, Ноида, Газиобод ва Гуруграм шаҳарларида ҳам сон ортмоқда. ЖССТ ҳисобига кўра, Ҳиндистон дунёдаги қутуришдан ўлимларнинг 36 фоизини ташкил этади.

Суд қарорига биноан, ҳар бири камида 5 000 итга мўлжалланган бошпаналар қурилади. Улар стерилизация, эмлаш ва кузатув камераси билан жиҳозланади. Стерилизация қилинган итларни кўчага қайтариш тақиқланади, шунингдек, бир ҳафта ичида махсус ишонч телефони йўлга қўйилади.

Ҳайвон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар белгиланган муддатни амалда бажариб бўлмайди, деб ҳисоблайди. PAWS ташкилоти асосчиси Нилеш Бҳанагенинг айтишича, мамлакат шаҳарларидаги бошпана жойлари эҳтиёжнинг ҳатто 1 фоизини ҳам қоплай олмайди. Унинг фикрича, муаммони ҳал қилиш учун итларни эмлаш ва стерилизация қилиш ишларини кучайтириш, шунингдек, чиқиндиларни бошқариш тизимини яхшилаш керак.

Расмий маълумотларга кўра, 2024-йилда Ҳиндистонда 3,7 миллионта ит тишлаш ҳолати қайд этилган. ЖССТ маълумотларига кўра, мамлакатда қутуришдан йилига 18–20 минг одам вафот этади, ҳукумат статистикаси эса 2024-йилда 54 ўлим ҳолатини кўрсатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳиндистонда қутуриш касаллигидан йилига 20 минг одам вафот этади