
Глобал витамин ва минерал қўшимчалари бозори 32,7 миллиард долларга баҳоланади. АҚШ ва Буюк Британияда аҳолининг катта қисми соғлиғини яхшилаш мақсадида бундай маҳсулотларни истеъмол қилади. Аммо мутахассислар уларнинг зарурлиги бўйича бир тўхтамга келмаган.
Витамин ва минераллар танада ишлаб чиқарилмайди, аммо соғлиқ учун муҳимдир. Уларни асосан мева-сабзавот, ёнғоқ, сут маҳсулотлари ва балиқдан олиш мумкин. Аммо тез тайёр таомлар ва қайта ишланган маҳсулотлар туфайли кўп одамлар тавсия этилган миқдорда фойдали озиқ-овқат истеъмол қилмайди.
Ортиқча витамин истеъмоли ҳам хавфли. Масалан, витамин Д нинг ҳаддан ташқари миқдори ҳушдан кетиш, тутқаноқ ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Чекувчилар орасида бета-каротин қўшимчалари ўпка саратони хавфини ошириши мумкин.
Кўплаб мутахассислар қишда қуёш нури кам бўлганда витамин Д қабул қилишни тавсия қилади. Шунингдек, ҳомиладор аёллар учун фолий кислотаси, балиқ истеъмоли кам бўлганлар учун омега-3 қўшимчалари фойдали бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар