date

Мушукларда ҳам хотира йўқолиши кузатилади

Мушукларда ҳам хотира йўқолиши кузатилади
Эдинбург университети олимлари мушукларда хотира йўқолиши ва чалкашлик инсонлардаги Альцгеймер касаллигига жуда ўхшаш эканини аниқлади. Улар бу кашфиёт келажакда янги даволаш усулларини топишга ёрдам бериши мумкинлигини айтмоқда.

Тадқиқотда хотира бузилиши белгилар — чалкашлик, уйқу бузилиши ва овоз чиқариш ортиши — кузатилган 25 мушукнинг мияси ўрганилди. Натижада мия ҳужайраларида амилоид-бета деб аталадиган зарарли оқсил тўплангани аниқланди. Бу модда Альцгеймер касаллигида ҳам учрайди.

Шунингдек, мушукларда мия ҳужайралари орасидаги алоқа йўқолиши ва мия тўқимаси қисқариши кузатилди. Олимларнинг фикрича, бу хотира ва фикрлаш қобилиятининг пасайишига олиб келади.

Мутахассислар мушуклар табиий равишда бу касалликка чалиниши сабабли, уларни инсон касаллигини ўрганишда аниқроқ модел сифатида ишлатиш мумкинлигини таъкидлади.

Тадқиқот European Journal of Neuroscience журналида чоп этилган бўлиб, олимлар бу кашфиёт нафақат одамлар, балки мушукларнинг ҳам ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилишини айтмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Мушукларда ҳам хотира йўқолиши кузатилади