Тишлар нафақат чиройли табассум, балки умумий соғликнинг ҳам муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Улар қуртламаслиги учун кундалик гигиена ва тўғри овқатланиш одатларига амал қилиш зарур.
1. Кундалик тиш тозалаш – асосий қадам
Эрталаб ва кечқурун камида 2 дақиқа давомида тишларни тозалаш шарт. Фторли тиш пастаси кариеcдан ҳимоя қилади ва тиш сиртини мустаҳкамлайди.
2. Оғиз чайишни одат қилинг
Тиш ёриқларида қолган озиқ-овқат қолдиқларини олиб ташлаш учун махсус антисептик ёки доривор ўтли эритмалар билан оғизни чайиш тавсия этилади.
3. Шакар истеъмолини чеклаш
Ширинликлар ва газли ичимликлар кариеcнинг асосий сабабларидан бири. Уларнинг ўрнига мева, чормағз ва сув истеъмол қилиш тишлар учун фойдалироқ.
4. Тиш ипидан фойдаланинг
Тиш щёткаси ета олмайдиган жойларни тозалаш учун тиш ипидан фойдаланиш тишлар орасидаги ёриқларни чиришдан сақлайди.
5. Доимий стоматолог кўригидан ўтинг
Ҳар 6 ойда бир марта стоматолог қабулхонасига ташриф буюриш тишдаги муаммоларни эрта босқичда аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради.
6. Соғлом овқатланиш
Кальций ва D витаминига бой маҳсулотлар (сүт, йогурт, балиқ) тиш ва суякларни мустаҳкамлайди. Сабзавот ва қаттиқ мева-чевалар эса тиш милкларини соғлом сақлайди.