date

Магнит бўронлари вақтида нималар қилиш керак?

Магнит бўронлари вақтида нималар қилиш керак?

Сўнгги йилларда Қуёш фаоллигининг ортиши сабабли Ерда кўпинча магнит бўронлари кузатилмоқда. Бу ҳолат инсон саломатлигига, айниқса, юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Кўп одамлар бош оғриғи, холсизлик ёки қон босимидаги ўзгаришдан шикоят қилишади.

Шифокорлар бундай кунларда ўзини эҳтиёт қилишни тавсия қилади. Биринчи навбатда, кўпроқ сув ичиш жуда муҳим. Суюқлик меъёрда қабул қилинса, қон қуюқлашиб қолмайди. Сабзавот ва мевалар истеъмоли эса организмни зарур моддалар билан таъминлайди.

Витамин C бу даврда айниқса фойдалидир. Лимон, кўк сабзавотлар, цитрус мевалари иммунитетни кучайтиради. Зарур ҳолларда, шифокор маслаҳати билан витамин қўшимчалари қабул қилиш мумкин.

Агар юрак-қон томир касалликларингиз бўлса, албатта кардиолог назоратида бўлиш шарт. Тўғри турмуш тарзи ва ижобий кайфият магнит бўронлари таъсирини камайтиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Магнит бўронлари вақтида нималар қилиш керак?