Олимлар одамнинг юриш тезлиги унинг соғлиғи ва мияси қандай қаришидан дарак беришини аниқлади. Тезроқ юрган одамлар кўпроқ соғлом ва узоқ умр кўриши мумкин, секин юрганларда эса миядаги қариш тезроқ кечади.
Юриш тезлиги юрак, ўпка ва мушаклар билан боғлиқ бўлиши аниқланган. Масалан, 45 ёшли кишиларда юриш тезлиги уларнинг соғлиги ва ҳатто болаликдаги ақлий кўрсаткичлари билан ҳам алоқадор экан. Секин юрганларнинг миясида кичрайиш ва ақлий сустлик кўпроқ учрайди.
Тадқиқотларга кўра, юриш тезлиги умр давомийлигини ҳам кўрсатади. 75 ёшида секин юрган эркакларнинг 10 йил яшаш эҳтимоли 19 фоиз бўлса, тез юрганларда бу 87 фоизни ташкил этган.
Мутахассислар соғлиқни мустаҳкамлаш учун кўпроқ юришни маслаҳат беради. Масалан, машинани бироз узоқроққа қўйиб пиёда юриш ёки кичик танаффусларда сайр қилиш фойдали.
Хулоса қилиб айтганда, тезроқ юриш соғлом қариш ва умрни узайтиришнинг энг оддий усулларидан биридир. Шунинг учун имкон қадар кўпроқ пиёда юриш тавсия этилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар