date

Кунлаб ухламай телефон ўйнаш мияни икки йилга қаритади

Кунлаб ухламай телефон ўйнаш мияни икки йилга қаритади

Кечаси ухламай, телефон ва компьютер ўйнаб чиқадиганлар учун ҳамда доимо экран ортида кеча олиб кетувчилар учун қизиқарли ва оғир ахборот бор. Калифорниядаги дорилфунун тадқиқотлари инсоннинг уйқисиз ўтказган ҳар бир кечаси мия ва танани қандай қилиб вақтдан эртароқ қарияттирадиганини кўрсатди.

Тадқиқотга кўра, ҳар бир туни тўлиқ уйқусиз ўтказилган одамнинг мия ҳужайралари ва фаолият жараёни тананинг умумий қариш жараёнидан икки йил олдинлашиши мумкин. Бу эса нафақат фикрлаш қобилияти, хотира ва диққатни пасайтиради, балки турли хил психология ва физиология муаммоларини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, телефон ва компьютер орқали кечаси узоқ вақт экранга қараб ўтиришда айниқса зарарли. Бу ҳолат миёнинг ёшлик пластиклигини сусайтиради, нейрон алоқаларини заифлаштиради ва узоқ муддатда консентрация, энергия ва эмоционал ҳолатга салбий таъсир қилади.

Шунинг учун соғлом уйқуга эътибор бериш жуда муҳим. Кечаси телефон ва компьютердан узоқлашиш, ёруғлик ва овоз таъсирини камайтириш, мулоҳаза ва дам олиш учун вақт ажратиш мияни ҳимоя қилишда катта аҳамиятга эга. Ҳаттоки бир тун тўлиқ уйқусиз ўтказилса ҳам, бу мия ва тананинг қариш жараёнига салбий таъсир қилади.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, телефон ва компьютер билан тунлаб «тўлдирилган» кечалар соғлиқ учун жиддий хатар туғдириши мумкин. Шунинг учун кун давомида техник экранларга эътиборни камайтириш, кечаси мия ва организмни тиклаш учун тўлиқ уйқуга муҳтож эканлигини эътибордан чиқармаслик керак.

Қисқаси, ҳар бир кечаси экран ортида «ўтказилган» туни сизга кўп нарсага арзийди, аммо мия ва танангизни икки йил олдин қарияттириши мумкинлигини унутманг. Уйқу — бу нафақат дам олиш, балки ҳаётий энергия ва фикрлаш учун ҳам зарур.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кунлаб ухламай телефон ўйнаш мияни икки йилга қаритади