date

Оддий шарбат ҳам дорини заҳарга айлантириши мумкин

Оддий шарбат ҳам дорини заҳарга айлантириши мумкин

Баъзи овқатлар дориларнинг таъсирини ўзгартириб юбориши мумкин. Оддий мева ёки ичимлик ҳам дорини ҳаддан ташқари кучайтириб ёки аксинча, фойдасини камайтириб қўяди.

Масалан, Ҳиндистонда бир бемор дори ичиб, устидан анор шарбати ичганида дори таъсири кескин ошиб, соғлиғига хавф туғилган. Мевали шарбат ҳам кўплаб дориларни қонга тез сингдириб, зарарли даражага етказиши мумкин.

Аксинча, сут ёки толага бой овқатлар айрим антибиотикларнинг самарадорлигини пасайтиради. Яъни, дори керакли даражада ишламай қолиши мумкин.

Шифокорлар айрим ҳолларда бу жараённи фойдали йўналишда қўллаш мумкинлигини айтишмоқда. Масалан, саратон давосида маълум диеталар дорилар таъсирини кучайтириши мумкин.

Мутахассислар дориларни ичаётганда овқатланиш тартибини ҳам ҳисобга олишни тавсия этади. Келажакда эса беморларга дорилар билан бирга махсус овқатланиш режаси ҳам тавсия қилиниши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оддий шарбат ҳам дорини заҳарга айлантириши мумкин