date

Олимлар тиш учун энг хавфли маҳсулотларни аниқлади

Олимлар тиш учун энг хавфли маҳсулотларни аниқлади

Кўпгина озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида тишлар эмалини емирувчи ва кариес ривожланишига олиб келувчи зарарли компонентлар мавжуд. Олимлар тишлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар рўйхатини тузди.

Мусаллас. Ушбу алкоголли ичимлик тиш эмалининг ҳолатини ёмонлаштиради. АҚШлик мутахассислар ичимлик таркибидаги вино кислотаси тишлар қопламасини парчалашга қодирлигини аниқлади. Бундан ташқари, узумнинг тўқ рангли навларидан тайёрланган мусалласлар тиш эмалини қорайтиради.

Газланган ичимликлар. Агар улар мунтазам равишда истеъмол қилинса, унда кислота-ишқор мувозанатининг бузилиши каби муаммо пайдо бўлади. Ушбу ичимликлар таркибида катта миқдорда бўладиган қанд моддаси хавфли бактериялар кўпайиши учун жуда яхши муҳит яратади.

Вазнни туширувчи препаратлар. Бундай таблеткаларни қабул қилишдан кўриладиган ижобий самара ҳозиргача исботланмаган. Бироқ олимлар бундай препаратларнинг милкларга зарарли эканини аниқлашга муваффақ бўлди. Шунингдек, ушбу таблеткалар кислоталикни камайтириш учун зарур бўлган сўлак ажралиши ҳажмини ҳам тушириб юборади.

Идишларга солинган сув. Идишларга қуйилиб сотиладиган сув тиш эмалига зарар етказади. Оддий сув таркибида кўп миқдорда фтор моддаси бўлади, идишларга солинган сувда эса уни тополмайсиз. Фтор тишларнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради ҳамда уларнинг таъсирчанлигини йўқ қилади.

Ситрус мевалари. Грейпфрут, апельсин, лимон ва мандарин шарбатлари ҳам тиш эмалини емиради. Ичимликларда катта миқдорда тишлар эрозиясини келтириб чиқарувчи кислоталар мавжуд. Шифокорлар ситрус меваларини истеъмол қилгандан сўнг оғиз бўшлиғини оддий сувда чайқаб ташлашни маслаҳат беради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар тиш учун энг хавфли маҳсулотларни аниқлади