date

Бармоқларни қирсиллатиш нималарга салбий таъсир кўрсатишни биласизми?

Бармоқларни қирсиллатиш нималарга салбий таъсир кўрсатишни биласизми?

Бармоқларни қирсиллатиш кўпчилик учун оддий одатдек туюлса-да, у баъзи ҳолларда атрофдагиларнинг асабига тегиши ва ҳатто саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин.

Олимларнинг сўзларига кўра, одамларнинг 25% дан 54% гача бундай одатга эга. Бармоқ қирсиллатиш кўпроқ эркакларда учрайди. Бу ҳолат нерв тизимини хотиржам қилса-да, шу билан бирга, бошқалар учун ноқулайлик туғдиради.

Қандай қилиб бу одатдан воз кечиш мумкин?
Қўлингизни банд қилиш — самарали усул. Масалан, қалам ёки тангани айлантириш, ёки баданингизга зарар етказмайдиган машғулотларга эътибор қаратиш мумкин.
Қўл кремидан фойдаланиш орқали ҳам қўлларни банд қилиш мумкин — қирсиллатгингиз келганда крем суртинг.
Яқинларингиздан сизга эслатма беришини сўраш, стресс тўпидан фойдаланиш ва бармоқни чўзувчи машқлар ҳам самарали ҳисобланади.

Қирсиллатиш ҳақида қизиқ фактлар
Бармоқни бир марта қирсиллатгандан сўнг, шу бармоқни 15-20 дақиқача қайта қирсиллатиб бўлмайди — бунда суяклар орасидаги газлар қайта суйуқлик билан аралашиши керак.
Қирсиллатиш қўлнинг титроғига сабаб бўлмайди. Агар қўлингиз титраса, неврологга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Рентгенда қирсиллатиш вақтида ҳаво пуфакчаларини кўриш мумкин. Бу жараён инсонни хотиржам қилса-да, бошқалар учун асабийлик келтириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Бармоқларни қирсиллатиш нималарга салбий таъсир кўрсатишни биласизми?