Гул карам инсон организми учун жуда муҳим бўлган моддаларга бой сабзавотлардан бири ҳисобланади. Уни нафақат мазали таъми, балки саломатликка фойдаси туфайли ҳам миллионлаб одамлар ўз таомларида мунтазам қўллайди. Ҳозирда дунёнинг турли минтақаларида гул карам турли кўринишда пиширилиб, ҳам салат, ҳам асосий таом сифатида кенг ишлатилади.
Гул карамнинг биологик ва кимёвий таркиби жуда бой. Унинг таркибида А, С, К ва В гуруҳи витаминлари, шунингдек, калиций, магний, темир, фолий кислотаси, фосфор ва табиий антиоксидантлар мавжуд. Ушбу моддалар иммунитетни мустаҳкамлаш, ички аъзолар фаолиятини яхшилаш ва умумий саломатликни сақлашда муҳим рол ўйнайди.
С витамини миқдори юқори бўлгани боис, гул карам танага вирус ва бактерияларга қарши самарали курашиш имконини беради. Шунингдек, у яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлиб, шамоллаш, грипп ва бронхитда фойдали ҳисобланади. Кўпчилик шифокорлар совуқ кунларда гул карамли таомларни истеъмол қилишни тавсия этишади.
Гул карам овқат ҳазм қилиш тизими учун ҳам жуда манфаатли. Унга хос бўлган толалар ичакларни фаол ишлашга ундайди, ҳазмни осонлаштиради ва токсинлардан тозалаш жараёнини тезлаштиради. Бу эса ички органлар фаолиятини соғлом ҳолда сақлашда муҳим омилдир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!