Эшитиш қобилиятининг пасайиши ёки тўлиқ йўқолиши нафақат тўғридан-тўғри касалликлар, балки кундалик ҳаётда йўл қўйиладиган хатолар туфайли ҳам рўй бериши мумкин. Одамлар ўзи билмаган ҳолда қулоғига зарар етказиши ва доимий эшитиш муаммоларига дуч келиши мумкин. Шу ҳақда Gazeta.Ru нашрига интервью берган оториноларинголог, врач-ЛОР мутахассис Полина Вашкевич жуда муҳим маълумотларни баён қилди.
Унинг сўзларига кўра, қулоқларни пахта таёқчалари билан чуқур тозалаш эшитиш қобилиятига жиддий зарар етказиши мумкин. "Беморлар пахта таёқчаларидан фойдаланганда, улар фақатгина қулоқ каналини эмас, балки товуш тўлқинларини қабул қилувчи энг нозик тузилма — қулоқ пардасини ҳам осонликча шикастлашлари мумкин", – деди шифокор.
Қулоқ пардасининг шикастланиши ёки тешилиши, кўп ҳолларда доимий эшитиш йўқотилишига олиб келади. Баъзи беморларда бу ҳолат фақат шифокор кўмагида тикланади, лекин айримлар учун бу шикастланиш барқарор ногиронликка айланиши мумкин. Пахта таёқчалари, аввало, гигиена воситаси эмаслиги, балки косметик восита экани қайд этилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!