date

Парацетамол аутизмга олиб келадими? ЖССТ аниқ жавоб берди

Парацетамол аутизмга олиб келадими? ЖССТ аниқ жавоб берди

Сўнгги пайтларда парацетамол дори воситасининг болаларда аутизм ривожига таъсир қилши мумкинлиги ҳақида турли фикрлар пайдо бўлмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқлар ва баъзи онлайн манбаларда бу мавзу атрофида шов-шувли хабарлар тарқалди. Лекин, бу иддаолар қай даражада асосли?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ушбу масала бўйича расмий баёнот берди. Ташкилот маълум қилишича, ҳозирги кунда парацетамол ва аутизм ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлигини исботловчи аниқ ва бир хил натижа берган илмий тадқиқотлар йўқ.

Айрим тадқиқотларда парацетамолни ҳомиладорлик даврида ёки эрта ёшда қабул қилиш билан аутизм ривожи ўртасида боғлиқлик қайд этилган. Аммо бу натижалар ҳалигача зиддиятли бўлиб, умумий илмий хулоса чиқаришга етарли эмас.

ЖССТ мутахассисларининг таъкидлашича, бундай жиддий даъволарни билдириш учун натижалар турли тадқиқотларда такрорланган ва бир хил бўлиши керак.

Шу сабабли, ЖССТ парацетамолни аниқ зарурат туфайли, шифокор тавсиясига асосан, белгиланган дозада қабул қилишни тавсия этади. Ҳар қандай дори каби парацетамол ҳам меъёридан ортиқ ёки нотўғри ишлатилганда зарарли бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Парацетамол аутизмга олиб келадими? ЖССТ аниқ жавоб берди