Олимлар: Алкоголнинг кам миқдори ҳам мияга катта зарар қилади

1 дақиқа ўқиш285
Олимлар: Алкоголнинг кам миқдори ҳам мияга катта зарар қилади

Одамлар орасида узоқ йиллардан бери кенг тарқалган фикр мавжуд: “кам миқдорда алкогол ичиш саломатлик, айниқса мия учун фойдали бўлиши мумкин”. Бироқ Оксфорд, Ел ва Кембриж университетлари олимлари томонидан олиб борилган йирик тадқиқот бу қарашни тубдан инкор этди.

BMJ Evidence-Based Medicine журналида чоп этилган илмий мақолада таъкидланишича, ҳатто энг енгил турдаги спиртли ичимлик ҳам деменция – хотира ва тафаккур фаолиятининг кескин пасайишига олиб келиши мумкин. Муаллифлар бундай одатнинг мия учун “ҳеч қандай хавфсиз чегараси мавжуд эмаслигини” алоҳида урғу билан қайд этди.

Тадқиқот жараёнида АҚШдаги Million Veteran Program ва Буюк Британиядаги UK Biobank базаларидаги 559 мингдан ортиқ иштирокчининг тиббий маълумотлари ўрганилди. Уларнинг 14 минг 540 нафарига турли шакллардаги деменция ташхиси қўйилган. Бундан ташқари, олимлар 45 та алоҳида изланишни қиёсий таҳлил қилиб, 2,4 миллион одамнинг генетик маълумотларини солиштирди.

Олинган натижалар жуда муҳим фактни кўрсатди: спиртли ичимлик истеъмолини икки баробарга ошириш деменция хавфини 16 фоизга кўпайтирган. Шунингдек, ҳафтасига ичиладиган алкогол миқдорини уч бараварга кўпайтириш хавф даражасини 15 фоизга оширгани кузатилган.

Олимларнинг айтишича, бу рақамлар “кам миқдорда ичиш фойдали бўлиши мумкин” деган кенг тарқалган қарашни бутунлай йўққа чиқаради. Аксинча, ҳатто оз миқдорда спиртли ичимлик истеъмоли ҳам мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, деменция хавфини кучайтиради.

Тадқиқот етакчиси, Оксфорд университети олими доктор Аня Топивала шундай деди:
“Натижаларимиз кам миқдорда алкогол мия саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин деган фикрни рад этди. Генетик таҳлиллар ҳеч қандай ҳимоячи таъсирни кўрсатмади, балки тескарисини исботлади. Шу сабабли, аҳоли умумий алкогол истеъмолини қисқартириши деменциядан сақланишнинг энг самарали йўлларидан бири бўлиши мумкин”.

Шу тариқа, янги тадқиқот яна бир бор кўрсатмоқдаки, алкоголнинг “зарарсиз” миқдори йўқ. Ҳар қандай даражадаги спиртли ичимлик инсон мияси учун хавф туғдиради ва унинг узоқ муддатли саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?