Кўзнинг қичишиши турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин. Мутахассислар бу ҳолатнинг энг кўп тарқалган сабаблари ҳақида маълумот берди.
Маълумотларга кўра, кўз қичишишига энг аввало аллергиялар олиб келади. Чанг, гул чанги, ҳайвон туклари, косметика ёки маиший кимёвий воситалар кўзда аллергик реакция чақириши мумкин. Бу пайтда кўз қизаради, шишади ва ёшланади.
Шунингдек, қурғоқлик ҳам кўз саломатлигига таъсир қилади. Компьютер ва телефондан узоқ вақт фойдаланиш, кондиционерли хонада бўлиш ёки организмда сув етишмаслиги қурғоқликка олиб келади. Натижада кўзда ноқулайлик ва қичишиш пайдо бўлади.
Кўзнинг ортиқча чарчаши ҳам қичишишга сабаб бўлади. Бу ҳолат "рақамли кўз синдроми" деб аталади. Атроф-муҳит омиллари — чанг, тутун, шамол, совуқ ёки иссиқ об-ҳаво ҳам кўзнинг тинмай қичишига олиб келиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!