date

Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 8 одат

Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 8 одат

Қон босими кўтарилиши кўпинча ҳаёт тарзи билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун қуйидаги 8 қоидага амал қилсангиз, организм енгил торта бошлайди.

➖ Таомномангиздан тузни чиқариб ташланг

Тузни камайтириш қон айланишини енгиллаштиради, босим “пасая” бошлайди.

➖ Калийга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг

Калийга тўйин овқатлар тананинг мувозанатини яхшилайди.

➖ Қора шоколад истеъмол қилинг

Меъёрда қора шоколад ҳам кайфиятга, ҳам томирларга фойда.

➖ Спиртли ичимлик истеъмол қилманг

Алкоголь босимни “ўйнаб” юбориши мумкин, энг тўғриси — четга суриш.

➖ Дам олишни ҳам унутманг

Етарли уйқу ва танаффус — босимни барқарорлаштирадиган муҳим таянч.

➖ Чой ва қаҳвадан тийилинг

Кучли чой-қаҳва баъзиларда босимни ошириши мумкин, меъёрни ушланг.

➖ Камроқ ўтириб, кўпроқ ҳаракат қилинг

Кун бўйи ўтириш ўрнига, ҳар куни оз-оздан юришни одат қилинг.

➖ Спорт билан шуғулланинг

Ўзингизга мос спорт турини танланг: тез юриш, енгил машқлар ҳам етарли.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 8 одат

Кўп ўқилганлар Саломатлик янгиликлари