18:37 / 10.04.2017
11 657

Эрийдиган қаҳва: фойдами ёки зарар?

Эрийдиган қаҳва: фойдами ёки зарар?
Қаҳва ишқибозларини бир саволнинг жавоби жуда қизиқтиради: янчилган қаҳва фойдалими ёки эрийдиган қаҳвами? Эрийдиган қаҳванинг аниқ кўриниб турган афзаллиги шундаки, у арзон, тез ва осон тайёрланади, деб ёзади "Дарё.уз" нашри. Унинг ижобий томонлари фақат шуми?
Эрийдиган қаҳва ва холестерин

Гарварддаги миллий соғлиқни сақлаш мактаби профессори Р. Даммнинг фикрича, эрийдиган қаҳва таркибида янчилган қаҳвага қараганда кафестол камроқ бўлади. Кафестол — холестерин миқдорини ошириш хоссасига эга бўлган модда.

Заҳарли компонентлар

Эрийдиган қаҳва таркибида юқори миқдорда лаборатория жониворларида саратоннинг ривожланишини таъминлайдиган акриламид кимёвий моддаси мавжуд. Бундан ташқари, акриламид асаб толаларининг шикастланишига ҳам олиб келиши мумкин.

Таркибидаги кофеин

Кофеин эрийдиган қаҳвада янчилган қаҳвага қараганда камроқ бўлади. Аниқ сонини қути устидаги ёзувдан топишингиз мумкин. Ўртача олганда, 1 чой қошиқ эрийдиган қаҳва таркибида 27 мг кофеин бўлса, янчилган қаҳванинг худди шунчасида эса бу даража 95 мг гача етади.

Галлюцинация

Дарем университети олимлари томонидан 2009 йилда ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, бир кунда 7 пиёла ва ундан ортиқ миқдорда эрийдиган қаҳва ичувчиларда галлюцинация хавфи кескин ошиб кетар экан. Бунга сабаб қондаги кофеиннинг ошиши натижасида ишлаб чиқариладиган стресс гормони ҳисобланувчи кортизол бўлиши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Эрийдиган қаҳва: фойдами ёки зарар?