Ақл билан фойдаланилса, ёнғоқлар ажойиб шифобахшлик хусусиятларига эга бўла олади. Шифо учун кам ишлов берилган янги ёнғоқлар зарур бўлади. Бундан ташқари, бу восита фақат катталар учун қўлланилади. Уч ёшгача бўлган болаларга ёнғоқлар умуман тўғри келмайди, сал каттароқларига эса эҳтиётлик билан қўллаш тавсия қилинади, чунки ёнғоқларнинг барча турлари организм фермент тизими фаолиятининг тўлиқ ишлашини талаб қилади.
Ёнғоқ
Қандли диабет билан курашишда ёрдам беради. Ёнғоқ пардеворлари икки ҳафта давомида ароқ билан дамлаб қўйилади. Бу дамлама бир кунда уч маҳал, бир ош қошиқдан, овқатланишдан 15 дақиқа олдин қабул қилинади.
Ер ёнғоқ
Меъда ва 12 бармоқли ичак ярасини даволашга ёрдам беради. Ярим пиёла ер ёнғоқ қаҳва эзгичда майдаланади, 1,5 пиёла қайноқ сувда ивитилади ва бир кунда уч маҳал, 2 ош қошиқдан, овқатдан 20 дақиқа олдин қабул қилинади.
Бодом
Мия фолиятини яхшилайди, мигрень, невроз ва уйқусизликни йўқотади ва холестеринни пасайтиради. Бир ой давомида ҳар куни 50 г дан бодом ейиш тавсия қилинади.
Писта
Гастрит, колит ва жигар хасталикларида 200 г пистани блендерда майдалаш ва бир кунда уч маҳал, 1 чой қошиқдан овқатдан 1 соат сўнг қабул қилиш тавсия этилади.
Кедр ёнғоғи
Уларнинг пўчоғидан тайёрланган дамлама – миома, бачадон бўйни шамоллаши ва ҳатто мастопатия учун ажойиб восита ҳисобланади. 1,5 пиёла кедр пўчоғини 0,5 л ароққа солиб 2 ҳафта қоронғи жойда дамлаб қўйилади. 1 ой давомида 1 пиёла сувга 1 ош қошиқ дамламадан аралаштирилиб қабул қилинади.
Манба: Дарё «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»