D витамини суяклар, мушаклар, тишлар ва ҳатто иммун тизими соғломлиги учун жуда муҳим. Агар организм бу витаминни етарли миқдорда қабул қилиб турмаса, соғлиқ билан боғланган муаммолар пайдо бўла бошлайди.
Мушаклардаги оғриқлар ва заифлик
D витамини мушаклар тўғри фаолият кўрсатишига ёрдам беради, унинг етишмаслиги эса оғриқ ва заифликни келтириб чиқаради. Танангиз грипп билан касалланган ҳолатдаги каби оғрий бошлайди. Агар бу етишмовчилик бартараф этилмаса, аҳволингиз тезликда ёмонлаша бошлайди.
Бош оғриғи ва айланиши
D витамини етишмаслиги қон босимининг кўтарилишига олиб келади. Кўпчилик бу касалликни ўз вақтида пайқамаслиги оқибатида юрак билан боғлиқ ҳолатлар рўй беради. Агар ўзингизда тез-тез бош оғриғи ва айланиши ҳолатларини сезсангиз, тезда шифокорга учрашинг.
Тез-тез касал бўлиш
Агар сиз грипп ва шамоллаш билан тез-тез касаллансангиз, бу иммун тизимингиз заифлашганини билдиради. Бу муаммонинг сабабларидан бири иммун ҳужайралари фаолияти учун зарур бўлган D витамини етишмаслиги ҳам бўлиши мумкин.
Қорин билан боғлиқ муаммолар
Агар сизга селиакия, ичаклар шамоллаши деб ташхис қўйилган бўлса ёки сизни меъда қайнаши ва ич қотиш безовта қилса, бу касалликларни енгиллаштиришда D витамини ёрдам беради.
Кўп терлаш
Агар сиз ҳеч қандай сабабсиз ҳаддан ташқари кўп терлаётганингизни сезган бўлсангиз шифокорга учраганингиз маъқул. Кўп терлашнинг сабабларидан бири D витамини етишмаслигидир.
Манба: Дарё «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Дубайда дунёдаги энг катта олтин ёмби намойиш этилди