Энг машҳур «чайналувчи» брендларни реклама қилувчи маркетологларнинг таъкидлашича, Orbit ва Dirol — кариесдан самарали ҳимоя қилувчилар ҳисобланади. Лекин ялпизли ва мевали резинали думбоқчаларни чайнашнинг фойдаси фақат шуми?
Бу саволга жавоб топиш учун сақичларнинг таркибини ўрганиш лозим бўлади. Бу ерда энг асосий масаллиқ — сорбит. Уни қўллаш натижасида пайдо бўладиган ножўя таъсирлар рўйхати катта таассурот уйғотади. Бу ерда қорин дам бўлишини ҳам, меъда-ичак йўллари фаолиятининг бузилишини ҳам, оғиз қуриши ва ҳатто томир тортишишини ҳам учратиш мумкин.
Иккинчи ширин таъм берувчи восита сифатида аспартамдан фойдаланилади. Олимлар мигрень, кўнгил айниши, уйқусизлик, сурункали чарчоқлик ва депрессия хуружлари, астма ва кўриш қобилиятининг пасайишлари тўғрисида огоҳлантиради. Тажриба қилинадиган ҳайвонларда узоқ вақт мунтазам равишда аспартам қабул қилиш натижасида кўриш ва эшитишнинг йўқолиши, ақлий заифлик, гипогликемия, Паркинсон касалликлари аниқланган.
Илгари резинали асос учун каучук, ялпиз қиёми ва маккажўхори крахмалидан фойдаланишган. Ҳозир эса уларни бутилкаучук, поливинилацетат, мум, тальк ва елим, шунингдек сояли лецитин ва маннитол билан алмаштиришди. Илмий тадқиқотларга асосан, бундай масаллиқларнинг кўпчилиги бепуштликка олиб келади, саратон касалликлари ривожланишини келтириб чиқаради, марказий асаб тизимига салбий таъсир қилади.
Албатта, резинали сақич таркибидаги зарарли моддалар миқдори жуда кичик ва агар катта одамлар томонидан бир кунда 1-2 дона қабул қилинса улар организмига жиддий зарар етказмаслиги ҳам мумкин. Лекин ҳар ҳолда болаларнинг бубл-гум истеъмол қилишини чеклашга тўғри келади.
Манба: «Дарё» «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?