Барчага маълум, саратон хасталиги йиллар ўтгани сайин тобора кўпайиб бормоқда. Афсуски, дунё мутахассислари ҳозирча бу хасталикни илдизи билан қуритиш имконини берувчи дори топа олишмаяпти. Россиядаги «Тиббиёт нанотехнологиялари» МЧЖ мутахассислари таркибида темир моддаси наночастицалари мавжуд бўлган янги дори турини яратишди. Бу дори саратон шишини ичидан куйдириб йўқ қилиш хусусиятига эга.
Дорида нафақат темир, балки яна ўндан ортиқ турли фойдали моддалар ҳам бор. Улар ўзаро бирлашган ҳолда бемор организмига кимёвий терапия таъсирини кучайтиради. Дори томирга шприц ёрдамида юборилади. Кейин магнит майдони ҳосил бўлиб, дори тўғри саратон шиши ичкарисига кириб боради. Шу ерда наночастицалар 46 даражагача исиб, саратон шишини куйдира бошлайди. Кўрибсизки, шишлар навбатма-навбат ўлимга юз тутади.
Дори айни пайтда клиник синовлардан ўтказилмоқда. Синовлар муваффақиятли якун топса, албатта ҳаётга тадбиқ этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди