Қорин соҳасидаги ортиқча ёғлардан азият чекувчи аёл борки барчаси билади: ҳипчабел бўлиш учун кам еб, кўп ҳаракат қилиш керак! Аммо бу қоидага амал қилиш унчалик ҳам осон эмас-да. «Кўп ҳаракат қил ва кам е» қоидаси шак-шубҳасиз самара беради, айниқса, ёшларга. Бироқ ўрта ёшли хонимларга-чи? Уй, иш, маиший муаммолар спорт билан шуғулланишга вақт ҳам, ҳафсала ҳам қолдирмайди. Шунинг учун бугун сизларга ўрта ёшлиларга мос озиш ва ортиқча ёғлардан xалос бўлиш йўлларини ўргатамиз.
Стрессга «Йўқ», уйқуга «Ҳа» деймиз!
Тадқиқотларда кўҳликкина аёллар стрессга, ҳис-ҳаяжонга берилувчан бўлишлари аниқланган. Яъни бундай аёлларнинг организмида қон таркибини ва моддалар алмашинувини ўзгартириб юборувчи стресс гормонлари кўп ишлаб чиқарилади. Натижада, асабийлашганда, ҳис-ҳаяжонга берилганда, алам устида таркибида шакар ва ёғ мўлу кўл бўлган ширинликларни қандай қилиб паққос туширганларини билмай қолишар экан. Агар белингиз ҳипчадай бўлишини истасангиз, бугунданоқ бу одатингизни унутинг. Яхшиси уни уйқу билан алмаштиринг. Бир кунда 8-9 соат уxлашга одатланинг, шунда асабларингиз жойида, кўнглингиз эса хотиржам бўлади.
Гормонал мувозанат ҳам муҳим
Вазнингиз ортаётганини сезишингиз билан эндокринолог шифокор қабулига ёзилинг. Ҳеч кимга сир эмаски, гормонлар фаолиятининг бузилиши вазн тўплашга олиб келади. Қалқонсимон без ва жинсий гормонларни текширтиринг.
«Кам енг ва кам ҳаракат қилинг»
Маслаҳатимизга ажабланманг, гап шундаки, «Кўп ҳаракат қилинг» ибораси остида фаол жисмоний машқлар, яъни: спорт мажмуасига ҳафатасига 4 марта бориш, югуриш ва аэробика машғулотлари ётади. Аммо бир нарсани ёдда тутинг, узоқ давом этган фаол жисмоний машқлар иштаҳангизни шунақаям очиб юборадики, сўнг қанча таом еб юборганингизни билмай қоласиз. Натижада, йўқотилган калория ўрнини осонгина қоплаганингиз камдай, семизликка ҳам замин яратасиз қўясиз. Мушакларингиз чиниқади, лекин қориндаги ёғлар ўз жойида қолиб кетаверади. Шундай экан ўзингизни машқлар билан қийнаманг, яёв кезиш режимига ўтинг, ўзингизни мажбурлаб, қийналиб эмас, сайрдан роҳатланган завқланган ҳолда бу ишни бажаринг. Масалан, кечки овқатдан сўнг сайрга чиқинг, ишга бораётганда ва қайтаётганда автобусдан бир бекат аввал тушинг-у, у ёғига пиёда уйингизга етиб олинг.
Қандай таомланиш керак, дейсизми?
Кам-кам ва тез-тез 5 маҳал таомланишга ўтиш вақти келди. Таомланиш режимингиз нонушта, иккинчи нонушта, тушлик, толмачой ва кечки овқатдан иборат бўлсин. Шу билан бирга овқат миқдори ҳам доимгидан камроқ бўлишига аҳамият Беринг. Айтайлик фақат шўрва, гўшт ва салат ёки гарнир ва сабзавотлар яхши таклиф. 3 хил таомдан иборат тушликни унутинг, шунчаки очлик ҳиссидан қутулиш учунгина таомланинг, қорин ва кўзни тўйдириш учун эмас.
Оқсилли маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Дастурхонингизда, албатта, балиқ, туxум, ёғсиз гўшт ва сут махсулотлари турсин. Улар қоринни тўқ тутади, тўқ қоринга эса ҳадеб иштаҳангизни очавермайди. Мева ва сабзавотларни ҳам мунтазам равишда тановвул қилишни унутманг.
Бекларни ҳам четлаб ўтмаймиз
Қорин муаммоси аёллардан кўпроқ эркакларда учрайди. Уларга юқоридаги маслаҳатларга қўшимча равишда кичик тавсиямиз бор: спиртли ичимликлар ичишни бутунлай ташланг. Ҳар қандай турдаги спиртли ичимликлар ёғ тўқималари эришига тўсқинлик қилади. Спиртли ичимликларда ҳам калория бўлишини билармидингиз? Танангиз маст қилувчи ичимликни қабул қилганда, ундаги спиртни организмдан чиқариб юбориш билан шуғулланади, калорияни йўқотиш билан эмас.
Xуллас, англагангиздек, мўжиза ўзидан ўзи юз бермайди. Спорт билан шуғулланмасангиз ҳам, барибир, нимадандир воз кечишингиз керак. Шундай экан, ҳаракатдан тўхтаманг. Ахир сиз хушбичим қомат ва соғлом кўринишга муносибсиз.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»