12:01 / 23.07.2017
9 813

Хитойлик олимлар озишда қаҳвадан ишончли ёрдамчи йўқлигини аниқлашди…

Хитойлик олимлар озишда қаҳвадан ишончли ёрдамчи йўқлигини аниқлашди…
Гуанчжоу университети олимлари навбатдаги тадқиқотлар натижасида қаҳванинг инсон организмига яна бир фойдали жиҳатини аниқлашди. Маълум бўлишича, қаҳва одамга ортиқча ёғлардан халос бўлишда яқиндан ёрдам бераркан. Бунга иккита сабаб бор. Биринчи сабаб шуки, қаҳва организмга киргач, метаболизмни 3, 11 фоизга ошириб, ортиқча ёғларни қўзғатади ва улар ёғдан қувватга айланишини таъминлайди.

Иккинчи сабаб эса оддий. Қаҳва инсон организмига қўшимча қувват ато этади. Бу спорт билан шуғулланишда жуда асқотади. Ана шунинг эвазига организм озиш палласига киради. Бунинг учун спорт билан шуғулланишдан ярим соат олдин албатта қаҳва ичиш тавсия этилади.

Лекин қаҳвани кунига тўрт чашкадан оширмаслик керак. Меъёрдан ошганда, у миядаги хавотир, қўрқув, ҳаяжон учун жавобгар тўқималарни сергак торттиради, юрак уришини икки баробарга тезлатиб юборади.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Хитойлик олимлар озишда қаҳвадан ишончли ёрдамчи йўқлигини аниқлашди…